Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№32, 04.08.2016

Кечинма

МАКТУБ

Нураётган девор холидаги муносабатимизни кўп ўйлардим-у, юрагимга ғашлик чўкарди. Ана шу ғашликни тарқатишнинг бирдан-бир йўли хат ёзмоқ керак, деган қарорга келдим. Лекин нима деб ёзишимни билмасдим, хаёлларим хотиралар гирдобида чарх урарди.

Бугун яна сизни кўрдим-у, аламим янгиланди, беихтиёр қўлимга қалам олдим. Номамни ўқиётганингизда, аёл қалби жуда нозик, уни ранжитиш эса гуноҳ эканлигини ёдда тутишингизни илтимос қиламан.

Сиз етказган азоблар юрагимга оғриқ беради. Жисмимдаги кучли оғриқ мени батамом ҳолдан тойдирди, руҳим эса ер қаърига кириб бораверади. Шукрки, бир илинжим бор, бу сизга мактуб ёзмоқ, ана шу илинж мени суяб туради.

Ўтган, унутилмас хотиралар ҳақи бир эслашга уриниб кўринг-а, илтимос..

... Сиз уч ой қадам узган дорихонага яна келдингиз. Ҳар галгидек мағрурона сўрашишлар... Мен кўзимга ишонмасдим... Уч ой энтикиб, зор-интизор кутган инсоним кўзидан меҳр, соғинч топа олмадим. Лекин ҳар галгидек кўзларимга олам рангин бўлиб туюлди. Қулоғимга бахтнинг сокин куйи чалинарди.

Деразадан ташқарига қарадим: - Машинангиз йўқми, деб сўрадим журъатсизгина. "Сен учун йўқ!". Бу одатдаги ҳазилларингиздан бири деб ўйладим. Лекин кўнглим оғриди.

Қанчалик заҳрингизни сочманг, қалбим бу сафар ҳам ўз қонига ўзи бўялди. Сизни кечиришга уринардим. Бироқ ёнимга фақат вақт ўтказиш учун келганингизни англадим. Хаёлларим чилпарчин бўлди, нақадар пасткашлик... Ўтган воқеаларни эслаш қалбимни ғам-аламга тўлдиради. Сизга интилган қалбим сўнгсиз аламлар гирдобида қовурилиб қолаверади.

Сиз келганингизда балки бирор муҳим иш туфайли мендан узоқлашгандир, мана энди келди, илиқ муомала қилар, деб ўйлагандим. Лекин сизнинг муомалангиз, ўзингизни тутишингиздан уялиб кетдим. Чунки сиз ҳамон мағрур эдингиз ва ёнимдан бирор илиқ сўз айтмай чиқиб кетдингиз...

Афсус менга бепарво бўлсангиз ҳам, негадир қалбимда сизга нисбатан илиқ туйғуларнинг адоғи йўқдай. Билмадим, нега шундай? Муҳаббатнинг кўзи кўр деганлари балки шу бўлса керак!

Мунаввара ЮСУПОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди