Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№33, 11.08.2016

ДИЛ ТУҒЁНИ

Табиатнинг мўъжизаси, фасллар тароватидан ҳайратланаман. Зангор бо ғ этакларини жимгина кузатиб, унинг гўзаллиги ва жозибасига мафтун бўлиб, мана шундай бетакрор неъматни бергани учун Яратганга шукрона келтираман. Рўпарамдаги қувноқ болалар кулгуси жарангига қулоқ тутаман. Оналик бахтидан масрур фаришта мисоли бебаҳо хилқатнинг севинч ҳисси оламнинг қўлидан тутгандек. Фарзандига боқишлари чиройли, жилма-йишлари майин...

Мафтун бўлганим бо ғ манзараларидан, оналар нигоҳидаги бахтиёрликдан кўзларим қувониб уйга қайтар эканман, беихтиёр онамни со ғинаман. Унинг ҳузурига шошиламан. Менинг мунис онажонимнинг оппоқ сочлари, юзлари, қўллари чиройли. Бе ғубор тилаклари, эзгу дуолари ҳикматга тўла. Шукроналикда яшагувчи, ҳеч қачон нолимай, ўзгаларга ҳавас билан яшашга ўргатувчи сабрлигимдир.

Ҳаётда онамдай яшагим келади. Ўз уйимда мени интиқ бўлиб кутаётган қизимнинг эркаликларини, менга қиладиган эҳтиромларини со ғиниб, кошонамга қайтаман. Қалбда улкан меҳр билан муқаддас қўр ғоним, саодат масканим - оиламга интиламан. Ёзнинг таровати кайфиятимни ёшартиради, руҳиятимни тетик қилади. Қалбимдаги умид, эзгу ниятлардан сармаст бўламан. Беихтиёр ўйланаман, дунёдаги жамики аёлларнинг қалби шундай покиза. Аёллар эзгуликнинг меҳробидир.

Дарҳақиқат, шундай эмасми? Ҳаётга кўрк ба ғишлайдиган, турмуш ўрто ғига муҳаббат, дилбандларига меҳр бергувчи, оиласига таянч, жамиятга тиргак аёл чиндан-да гўзалик тимсолидир. У кирган давралар файзли. У бор хонадонлар фариштали, уни қадрлаган юрт эса файзли ва фаровон. Уни эҳтиром этганлар ҳамиша эъзозда.

Ҳамрохон МАМАТҚУЛОВА, Жалақудуқ тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди