Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№35, 25.08.2016

Кечинма

ВАТАН

Ватан... юрагимнинг туб-тубидаги изҳорни ошкор этмоққа ожизман.

Сенинг, боғу бўстонларинг, чаман ва гулзорларинг, обод ва озода кўчаларинг, барпо бўлаётган янги-янги биноларинг кўзларимни қувнатади. Инсонларнинг юзидаги табассум, ўғил-қизларнинг эришаётган ютуқлари, аёлларнинг жамиятда ўз ўрнини топаётганлиги, кексалар қадрланаётгани буларнинг бари истиқлол туфайли. Бугун ҳар бир инсон янгиликлар сари қадам ташламоқда, ўзларининг орзу ва мақсадларига эришмоқдалар. Бу албатта, тинчлигимиздан, осойишта яшаётганлигимиздан нишонадир.

Бироқ бугун айрим давлатлардаги нотинчликлар қалбимизни ларзага солади. У ердаги адолатсизлик, мурғак гўдакларнинг, муштипар оналарнинг кўз ёшлари, бегуноҳ инсонлар қонининг тўкилиши юрагимизга титроқ солади. Ахир улар ҳам ҳудди биз каби эмин-эркин яшаши, ўйнаб-кулиши керак эмасми!?

Бу мудҳиш воқеаларни эшитиб, биз ёшлар мана шундай тинч ва озод юртда туғилганимизга, эмин-эркин яшаётганимизга шукрона келтирамиз. Ана шу тинчлигимизни, муқаддас она Ватанимизни асраб-авайлашга, унга муносиб фарзанд бўлишга интиламиз.

Феруза МАТКАРИМОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди