Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№35, 25.08.2016

Янги китоб

"ЕТТИ ЮЛДУЗ"

Турли ёш ва касб эгалари бўлган ҳаваскор ижодкорларни ўз сафига бирлаштирган "Уммон" адабий тўгарагининг фаолият бошлаганига хали кўп вақт бўлгани йўқ. Шундай бўлса-да, уларни адабиётга ошинолик туйғуси бирлаштириб туради. Улар қалам ва қоғозга ҳамроҳ, китобга эса чин дўстдирлар. Шу боис ҳам ижод борасида юқорига кўтарилиш, диллари қатидаги сўзларни гўзал шеърий битикларда тараннум этиш иштиёқи билан самарали ижод қилиб келаётган ижодкорлардан.

Ана шу интилиш, изланишнинг самараси ўлароқ, мазкур тўгаракнинг энг фаол аъзолари бўлган Толибжон Юсуфжонов, Рўзихон Иминова, Асрориддин Исмоилов, Комилжон Камолов ва Давлатхон Валижон қизининг ижод намуналари яқинда "Етти юлдуз" номли тўплам остида нашрдан чиқди.

Мазкур тўпламга юқоридаги ижодкорларнинг Ватан, ота-она, ишқ-муҳаббат, дўстлик, табиат ва шу каби қатор мавзулардаги шеърлари киритилган бўлиб, уларда инсонийлик, меҳр-оқибат, яхшилик ва гўзаллик, ҳижрон ва армон, висол ва севги кечинмалари ўзига хос тарзда тараннум этилади.

"Етти юлдуз" тўпламига киритилган ранг-баранг шеър ва ғазаллар сиз, азиз ўқувчиларни бефарқ қолдирмайди. Шу боис, китоб билан танишиб, ундан баҳраманд бўласиз, деб умид қиламиз ҳамда китоб муаллифларига ижодий баркамоллик тилаб қоламиз.

"Иқбол" газетаси таҳририяти.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди