Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№36, 01.09.2016

Туйғу

МАКТАБ ҲОВЛИСИ

Бу ҳаётдаги энг гўзал, энг кўркам ва энг кўнгилга яқин жой бу - мактаб. Бир қарашда шунчаки бир маскан. Тўрт томони девор. Лекин бағри тўла гулзор, мевазор, дарахтзор. Соя-салқин жойлари остидаги ўтиргичлар эса ҳамиша биз учун қадрдон. Беихтиёр ўтираман...

Атроф тўла ўқувчилар, ўғил-қизлар. Кимдир қаёқадир чопади, яна кимдир кимнидир чақиради. Мактаб формасидаги бир тўп қизлар қўлларида китоб кўтариб олишган. Кичкинтой болалар бир-бирларини қувалаб ўйнашади. Мактаб ховлиси узра ҳаёт қайнайди...

Мактабдаги футбол майдони эса болаларнинг қий-чувига тўлиб кетган. Кимдир футболкада, яна кимдир майкада терлаб-пишиб тўп тепади. Атрофдагиларнинг кўзлари майдонда. Ўйинчиларни қўллаб бақиришади. Волейбол майдони ва бошқа ўйин жойлари ҳам болаларга тўла.

Тадбирлар ўтказиладиган кенг майдон ўртасига ўрнатилган темир устун чўққисида она юрт байроғи мағрур ҳилпирайди. Майдон текис, тоза қилиб супирилган. Атрофида эса қишин-ёзин кўк либос кийган арчалар бир-бирлари билан ҳусн талашгандек мағрур туради. Улар анча бўй чўзиб қолишган...

Чегара деворлари яқинидаги дарахтлар ҳам кўзга кўриниб қолган. Улар орасидаги мажнунтоллар ўзларини кўз-кўз қилиб, майин шабодада охиста тебранади. Уларга қўниб учаётган қушларнинг овозлари аҳён-аҳёнда эшитилиб қолади.Улар ҳовлига кўрк...

"Дарсга" деб чалинган жарангли қўнғироқ болаларни сергаклантиради. Улар шошиб- пишиб синфларга чопишади. Ҳовли узра яна сокинлик, сукунат бошланади. Шу дам бир зум хаёлимни жамлайман. Ўрнимдан тураман...

Барибир, мактаб ҳовлиси қадрдон жой...

Абдураҳим БОЗОРБОЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди