Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№36, 01.09.2016

Кечинма

ҲОВУЗ

Жўшиб оқаётган дарё бўлолмасанг ҳам ҳовуз бўл, ақалли. Оқаётган ҳовуз бўл, кўлмак бўлмагин, асло. Кўлмакда бир жойда туриб қолиш, эскириш, ўз жойида буғланиш ва сингиш орқали тугаб, изсиз йўқолиш бор.

Сув оқиб кираётган ҳовузда янгиланиш бор, ўзгариш, қайта тирилиш бор. Пок сувдан, тиниқ сувдан умид бор. Чунки унда ҳаракат, яъни ҳаёт бор. Ҳовузнинг атрофидаги дарахтлар унинг тубида илдиз отган-у, ёнида соябонлар каби тизилгандек, гўё. Ҳовуз ўз "косасидаги" сувни тиндиради, лекин ўзи ташна, ҳовуз бўйидаги дарахтлар унинг сувидан илдизи орқали симиришига ташна, одамлар челакларини бағрига ботирган ҳолда, тўлдириб сув олишларига интиқ. Ҳатто, ундаги сув томчилари буғланиб, гўё ҳаво билан ўзича мулоқотда бўлади.

Сен ҳам ўзингга яхши дўст, ҳамфикр топа ол, худди ҳовуз ва атрофидаги дарахтлар мисол, ҳовуздаги сув дарахт танаси орқали юқорига кўтарилгай, барглар эса шукроналик тимсолида ям-яшил тусга киришади. Энг муҳими, ўз онгинг ва қалбинг ҳовузини тозалаб турки, яхши фикр ва нур билан янгиланиб борсин.

Жалолиддин Румийнинг "Тан яхшиликка, оқар сувга мойил, чунки асли шулардан қалб ҳикматга, илмга майл қилади", деган ҳикмати мана неча асрки ўз қадрини йўқотгани йўқ. Демак, ҳаётингда ўзингни тергаб, янгилик оқимини ўз ботинингдан ўтказиш қийноғини ҳис эт. Донишмандларнинг панд-насиҳатлари, ўгитларидан узоқлашма, уларни такрор ва такрор идрок этишга урин, уларга амал қилишни ўзингга одат қил.

Туб маънодаги руҳий янгиланишга фақат тафаккурни ўстириш ва кенгайтириш ҳамда эзгуликка эргашиш орқали эришилади, шунчаки, машаққатсиз эришиб бўлмайди. Яшамоқ дегани бу- руҳни узликсиз тарбияламоқ, ўсмоқ дегани эмасми?!

Нозима ҒОФУРЖОНОВА,

тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди