№38, 15.09.2016 Кичик ҳикоя
Мерилин
РЕЙНОЛЬДС-АРХАМБО.
ПАКАНА ВА БАРВАСТА
- Оёғингиз остига қараб юрсангиз, яхши бўлармиди? - танбеҳ берди пакана барваста ҳамроҳига. - Гулу чечакларни янчиб ўтяпсиз. Бу ерда бундай қадам ташламайдилар.
- Эсингни еганмисан? - жеркиб ташлади барваста. - Энди мен гул чечакни босмай, деб ердан кўз узмаслигим керакми?
- Жонига озор етказяпсиз ахир? - пешонаси тиришди пакананинг. - Уларнинг жони йўқ-ку, барибир, бечораларнинг тили йўқ фақат... Лекин мен гулни эмас, аслида волидамизни назарда тутган эдим.
- Тушунмадим?
- Бу ерда онамиз ётибди. Секинроқ қадам босинг, жони ларзага келмасин...
Бу сафар барваста қошларини чимирди-ю, индамади...
Мана, улар роппа-роса йигирма йил деганда она қабри узра елкама-елка туришибди. Бир қориндан талашиб тушган икки эгизак - икки олам.
|