Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№35, 25.08.2016

ФАРЗАНДЛАРГА МЕҲРИБОНЛИК ВА ТАРБИЯ БОРАСИДА

Аллоҳ инсон зотини эркак ва аёл қилиб яратишининг ҳикмати шундаки, у ҳалол йўл билан никоҳ орқали оила қуриши, ўзидан фарзандлар қолдириб, ўз сулоласини, авлодлар давомийлигини таъминлаши керак.

Неъматлар ичида бир неъмат борки, Аллоҳ таоло ўз бандасига фарзанд кўришдек улкан неъматни берди. Албатта, шариатимизда ҳар бир инсонга оила қуриши, фарзандлар кўриб, тинч ва хотиржам ҳаёт кечиришлиги айтилади.

Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло инсонни жуфт-жуфт қилиб яратди ва барча мавжудот ва маҳлуқотлар ичида уни энг мукаррам қилди. Шу боис ҳам инсонлар жам бўлиб яшашлари, оила қуриб, фарзандлар дунёга келтириб, бир-бирлари билан аҳил ва иноқликда умр кечиришлари улар учун фарздир. Инсон зоти яралибдики, ҳамиша меҳр-муҳаббатга, эътибор ва ғамхўрликка эҳтиёж сезади. Айниқса, эътибор ва ғамхўрлик гўдаклар, болаларга сув ва ҳаводек зарурдир. Ана шундан келиб чиқиб, Ислом дини болаларга меҳр-муҳаббат кўрсатишни, чиройли тарбия беришни уларни соғ-саломат вояга етказишни, ота-онага вазифа қилиб юклайди.

Улуғ саҳобий Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади: Расулулллоҳ (с.а.в.) ўз ҳузурларида Ақраъ ибн Ҳобис Таймий ўтирганда, Ҳасан ибн "Алини ўпдилар. Шунда Ақраъ: "Менинг ўнта болам бор. Улардан бирортасини ўпганим йўқ", деди. Сўнг Расуллуллоҳ (с.а.в.) унга назар солиб: "Раҳм қилмаганга, раҳм қилинмас" дедилар.

Оиша (р.а.) онамиздан ривоят қилинишича, бир аъробий Набий (с.а.в.)нинг ҳузурларига келди ва ул зотнинг "Сизлар болаларни ўпасизларми?" деган саволига "Биз уларни ўпмаймиз" деб жавоб беради. Шунда Набий (с.а.в.): "Аллоҳ қалбингиздан раҳматни суғуриб олган бўлса, мен нима ҳам қила олар эдим", дедилар. Ҳақиқатда ота-она фарзандига қанчалик меҳр-мурувватли, эътиборли бўлса, у келажакда, албатта, яхши инсон бўлиб камол топади.

Шу ўринда ота-онадан фарзанд тарбиясида эътиборлироқ бўлиш, зиммасига юкланган вазифани масъулият билан адо этиши талаб этилади. Аслида ҳам ота-онанинг болаларга берадиган нарсалари ичида энг зарур ва қимматлиси гўзал тарбия ва одобдир. Саид ибн Ос (р.а)дан ривоят қилинади: Муҳаммад (с.а.в.): "Ота ўз фарзандига одобдан кўра афзалроқ нарса ҳадя қила олмайди", дея марҳамат қилганлар. Шунинг учун ҳам бола кичиклигидан гўзал хулқ, чиройли тарбия билан сайқаллаб борилса, унинг тоза ва мурғак қалбига яхшилик ва эзгулик тушунчалари сингиб боради. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) дедилар: "Фарзандларингизга одоб ўргатинг ва одобларини чиройли қилинг", яна "Фарзандларингизга ва аҳлингизга яхшилик қилинг, таълим беринг ва уларга одобни ўргатинг", деб марҳамат қилганлар.

Боғбон ниҳол экиб, унинг парвариши учун алоҳида вақт ажратади. Ниҳол остини юмшатиб, сув қуяди, ошиқча шохларини кесиб ташлайди. Албатта, бир кун ана шу ниҳол ўсиб-улғайиб, ҳосил беради. Фарзанд тарбиясида ҳам ота-онадан ҳудди шундай эътибор ва ғамхўрлик талаб қилинади. Агар тарбияга бепарволик ва эътиборсизлик билан қаралса, бунинг оқибати яхшиликка олиб бормайди. Айниқса, бугунги ахборот ва технологиялар ўта ривожланган, турли ғоявий қарашар ўртасида курашлар авж олган бир паллада фарзандларнинг юриш-туришини назоратга олиш, уларнинг қизиқиш ва интилишларидан хабардор бўлиш, тўғри йўлга йўналтириш жуда муҳим ҳисобланади. Чунки диний экстремистик ғоялар, гиёҳвандлик каби иллатлар ҳали оқни қорадан, яхшини ёмондан фарқлай олмайдиган жисмонан ва ақлан камолга етмаган фарзандларимиз, уларнинг порлоқ келажаги учун катта хавф солади. Аллоҳ таоло ўзининг каломида ҳамда пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг бир қанча ҳадиси муборакларида фарзанд омонат неъмат эканлиги, унинг таълим ва тарбиясига, хулқ-атворига эътибор қаратиш, уларнинг ҳақларини адо этиш ва ҳақларига хиёнат қилмаслик тўғрисида бизларга жуда кўп ибратли гаплар айтилади, зиммамиздаги ана шу вазифани чиройли адо этишга огоҳлантирилади. Хусусан, Қуръони Каримда: "…Фарзандлар дунё ҳаётининг зийнатидир…" (Каҳф сураси, 46-оят) дея баён қилинган.

Ҳар бир ота-она ўз фарзандини илму маърифатга, билимга ошино қилиб тарбиялаши жуда муҳимдир. Чунки илм-маърифатли, билимли бўлган бола оиласи, Ватани ва жамиятига нафи тегадиган инсон бўлиб камолга етади. Зеро, Пайғамбаримиз (с.а.в.): "Инсонларнинг энг яхшиси бошқа инсонларга манфаати, фойдаси тегадиганидир", дея айтиб ўтганлар.

Аллоҳ таоло барчаларимизни фарзанд тарбиясида илғор бўлишимизни, фарзандларимиз гўзал хулқли, юксак одоб-аҳлоқли бўлиб камол топишларини, бунинг ортидан бизлар Яратганнинг ажру савобларига мушарраф бўладиган бандалар қаторида бўлишлигимизни насиб этсин.

Шарофиддин МУСАБОЕВ,

Андижон шаҳридаги "Абу-Ҳурайра" жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди