Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Фонд лойихаси

№44, 27.10.2011

ЎЗБЕКИСТОН НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИ МИЛЛИЙ АССОЦИАЦИЯСИ -ЎЗБЕКИСТОН НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ФОНДИ

НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЛИГИ НАМУНАСИНИ ЁРИТУВЧИ ЭНГ ЯХШИ МАҚОЛА УЧУН

ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Танловга мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий дастурларини ишлаб чиқиш, ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларни қўллаб-қувватлаш ва шу каби катта ижтимоий аҳамиятга молик бошқа масалалар бўйича муҳим давлат дастурларини амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро ҳамкорлиги ҳақида журналистлар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари томонидан электрон ва босма оммавий ахборот воситаларида ёритилган мақолалар қабул қилинади.

Танловга қуйидаги йўналишлар ёритилган ҳамда электрон ва босма ОАВда чоп этилган мақолалар қабул қилинади:

- демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;

- фуқароларнинг ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши, уларнинг ижтимоий, социал-иқтисодий фаоллиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш учун шароит яратиш;

- соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳолини, айниқса, ёшларни иш билан таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларни қўллаб-қувватлаш ва шу каби ижтимоий аҳамиятга молик бошқа масалалар бўйича муҳим давлат дастурларини амалга ошириш.

Танловда иштирок этиш этиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

1. Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш Фондига ихтиёрий шаклда кузатув хати.

2. Ижтимоий шериклик ёритилган ва ОАВда чоп этилган мақоланинг нусхаси (электрон шакли билан).

3. ННТнинг ижтимоий шериклик фаолияти юзасидан тақдим этилаётган материалнинг газета, журнал ва сайтларда эълон қилинганлигини тасдиқловчи маълумотнома.

Ғолиблар қуйидагича тақдирланади:

биринчи ўрин - нетбук;

иккинчи ўрин - шахсий компьютер;

учинчи ўрин - рақамли фотоаппарат.

Ҳужжатларни қабул қилиш мазкур эълон оммавий ахборот воситаларида чоп этилган кундан бошлаб, 2011 йил 10 ноябрь, соат 16.00 гача қабул қилинади.

Танловда оммавий ахборот воситалари, давлат рўйхатидан ўтган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари иштирок этиши мумкин.

Танловда иштирок этиш учун юбориладиган ҳужжатлар конвертда (А4 формат) қуйидаги манзилга жўнатилиши лозим: Тошкент шаҳри, 100047, Амир Темур шоҳкўчаси 14-уй, Ўзбе-кистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш Фонди.

Бунда хатнинг почта штемпелида жўнатилган муддати инобатга олинади. Ҳужжатларни шахсан топширувчилар Ўзбе- кистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш Фондига ҳар куни соат 9.00 дан 17.00 гача, шанба ва якшанбадан ташқари мурожаат этишлари мумкин.

Танловнинг ўтказилиш шартлари билан Фонднинг www.ngo.uz сайтида танишиш ҳамда қўшимча маълумотлар учун Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш Фондининг ижроия аппартига мурожаат қилиш мумкин(тел: 233-52-41,233-18-54).


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди