НАШР ҲАҚИДА ҚИСҚАЧА МАЪЛУМОТ
Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий нашри – "Иқбол" газетаси 1997 йилдан буён нашр этиб келинади. Айни пайтда газета А 3 форматда, 8 саҳифа ҳажмда, 4 бўёқда чоп этилмоқда.
Газета саҳифаларида асосан, аёллар, яъни, уларнинг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги иштироки, иш фаолиятлари, илғор тажрибалари, ютуқ ва муаммолари, соғлом авлодни камолга етказишдаги оналик ва мураббийлик масаласи, шунингдек, ёшлар тарбияси, аҳолига жамиятимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, истиқлол ғояларини халқимиз, айниқса, ёшлар онгига сингдириш сингари мавзулар кенг ёритилади.
Газетани ранг-баранг, мазмунли ва юқори савияда бўлишини таъминлаш мақсадида муштарийларнинг талаб, таклиф ва қизиқишлари мунтазам ўрганиб борилади. Шу мақсадда ҳар уч ойда бир муштарийлар ўртасида социологик тадқиқот - сўровнома ўтказилади
Газета таҳририяти Андижон вилоятидаги матбуот нашрлари орасида биринчи бўлиб 2004 йилда газетанинг веб-сайтини яратди. 2006 йилда Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди кўмаги билан қайта шакллантирилди. Газетанинг ҳар бир сони сайтга жойлаштириб борилади.
Газета етти йилдан буён анъанавий тарзда хотин-қизлар ўртасида "Иқбол" газетаси соврини учун теннис турнири ўтказиб келади. Турнирда ҳар йили 50-70 нафар асосан Андижон, шунингдек, Наманган ва Фарғона вилоятларидан ҳаваскор ҳамда профессионал теннисчи хотин-қизлар иштирок этади.
"Иқбол" газетаси таҳририятида 8 нафар ходим фаолият кўрсатади. Улардан 4 нафари олий маълумотли журналистлардир.
Мулоқот учун реквизитлар:
Манзил: Ўзбекистон Республикаси, 710000. Андижон шаҳри, Навоий шоҳкўчаси, 71-уй. Тел.: (8-374) 223-85-48. Эл.почта: iqbol-gazeta@inbox.uz Веб сайт: www.iqbol.uz
|