ҚАДРЛИ ҲАМЮРТЛАР, МУҲТАРАМА ОПА-СИНГИЛЛАР!
Агар Сиз йил давомида вилоятимиз хотин-қизлари ҳаёти, ибратли ишлари, уларнинг ижод намуналари билан танишиб боришни истасангиз, 2016 йил учун "Иқбол" газетасига обуна бўлинг.
Газетамиз саҳифаларида:
- вилоят хотин-қизлар қўмитаси, вилоятимиз хотин- қизлари ҳаёти ва фаолиятига оид қизиқарли мақолалар;
- жаҳонга машҳур аёллар ҳаёти, ижоди ва фаолиятига оид мақолалар;
- опа-сингилларимизнинг шеър, ҳикоя ва бошқа бадиий ижод намуналари;
- пазандалик, орасталик сирлари ва маслаҳатлар;
- маърифий, тарбиявий мавзулардаги мақолалар;
- ТВ дастурлари;
- шунингдек, турли мавзулардаги ранг-баранг ва қизиқарли мақолалар билан танишиб борасиз.
"Иқбол" - бу Сизнинг газетангиз, у Сизнинг кўнглингизга яқин нашр бўлиб қолишига ишонамиз.
Шу боис, "Иқбол"га обуна бўлишни унутманг!
Обуна нархи таҳририят орқали 65520 сўм
Обуна почта бўлимлари, матбуот уюшмаси дўконларида ташкил этилмоқда.
|