№2, 07.01.2011 "ПРЕЗИДЕНТ АРЧАСИ" БАЙРАМ ТАДБИРИ
БОЛАЖОНЛАР ҚАЛБИГА ОЛАМ-ОЛАМ ҚУВОНЧ БАҒИШЛАДИ
Янги йил арафасида Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида ота-онасиз болалар, Болалар шаҳарчасининг фуқаролари, хизмат вазифасини ўташ чоғғида ҳалок бўлган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг фар-зандлари иштирокида "Президент арчаси" байрам тадбири ўтказилди .
"Президент арчаси" байрам тантанасига йиғғилган болажонларни Андижон вилояти ҳокими Аҳмаджон Усмонов табриклади ва муҳтарам юртбошимиз Ислом Каримовнинг махсус байрам совғғаларини тарқатди.
Байрам тадбири куй-қўшиқларга, рақсларга, турли қизиқарли томошаларга бой бўлди. Айниқса, эртаклар қаҳрамонларининг чиқишлари болажонларда катта таассурот қолдирди. Байрам сўнггида барча жўровозликда "Президент арчаси" қўшиғғини куйлади.
ТАДБИРКОР ХОТИН-қИЗЛАР УЧУН АНЖУМАН
Бўз тумани хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили"га бағғишланиб тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг сафини кенгайтириш, уларга имтиёзли кредитлар берилишини таъминлаш, касаначилик ва миллий ҳунармандчиликни янада ривожлантиришга қаратилган анжуман бўлиб ўтди.
Анжуманда тумандаги тадбиркор аёллар, ўз фаолиятларини кенгайтириш истагидаги, шунингдек, тадбиркорлик борасида янги иш бошламоқчи бўлган хотин-қизлар иштирок этдилар.
Хотин-қизларнинг тадбиркорлик борасидаги билим ва тушунчаларини оширишга хизмат қилган мазкур анжуман қизиқарли савол-жавобларга, музокараларга бой бўлди.
Ф.ИБАЙДУЛЛАЕВ.
|