Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№2, 07.01.2011

ЖАРАЁН

АЁЛ ЖАМИЯТ КЎЗГУСИДИР

Жўрахон ЭРГАШЕВА,

Жалақудуқ тумани ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раисаси.

Бугунги кунда республикамизнинг ҳатто, энг чекка ҳудудларида яшаётган аёллар ҳам жамиятимизда юз бераётган воқеа-ҳодисалардан четда қолаётгани йўқ. Аксинча, бу жараёнларда жамиятнинг фаол кучлари сифатида фидойилик кўрсатмоқдалар. Бу борада жалақудуқлик хотин-қизлар ҳам ибратли ишларни амалга оширмоқдалар.

Туманимизда 76124 нафар хотин-қиз бор. Ҳар куни эрталаб ишга отланарканман, уларнинг қувонч-у, ташвишлари ҳақида ўйлайман. Ҳеч бўлмаса бирорта ўксик қалб-га малҳам бўлолсам, дард-у муаммоларини аритсам, дейман.

Хотин-қизлар катта кучга эга. Туман ижтимоий-сиёсий ҳаётини уларнинг иштирокисиз тасаввур этиб бўлмайди. қишлоқ хўжалиги, маданият, спорт, маориф, тиббиёт соҳаси борми, барчасида аёлларнинг фаоллиги сезилади. Ватан ичра ватан бўлган маҳаллаларимизнинг "қон томирлари" ҳам аёллардир. Уларнинг жонкуярликлари туфайли нотинч оилалар камайди, тўй ва маросимларни камчиқим ўтказиш йўлга қўйилди. Ёшлар тарбиясига, айниқса, турли ёт оқимлар таъсирига берилиш ҳолатларига ҳам барҳам берилмоқда.

Тириклик, авлодлар давомийлиги никоҳ ва оила билан. Оила тотувлиги ва болаларни яхши тарбиялаш аёлларимизнинг энг муҳим бурчларидир. Зеро, миллатнинг соғғлом бўлиши аввало, оналарга боғғлиқдир. Билимли, фаросатли, замон билан ҳамнафас, ақлли оналар фарзандлари келажакда жамиятнинг оғғирига елка тутиб турадиган баркамол авлодлар бўлиб улғғаядилар.

Айтиш жоизки, туманимизда ана шундай оилада, жамиятда ўз ўрни, салоҳиятига эга бўлган маънан етук, маърифатли, зиёли, билимдон, ишбилармон, тадбиркор аёлларимиз кўп. Уларнинг самарали меҳнатлари, ҳаракатлари ўз рағғбатини топмоқда. Ўтган йили Жалақудуқ педагогика ижтимоий-иқтисодиёт коллежи директори, ижодкор мураббий Илтижохон Бурхонова Халқаро таълимни ривожлантириш жамғғармаси томонидан махсус кўкрак нишони ва диплом билан тақдирланди. Бештол қФЙ раиси Ҳадияхон Тожиматова "Эл-юрт ҳурмати учун", туман хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси Мунисхон Ҳусанова эса "Дўстлик" ордени билан тақдирландилар.

Хушовоз қўшиқчи қизимиз - Рўзихон Нурматова "Ниҳол" Давлат мукофоти совриндори бўлди. Мураббий Каромат Ҳафизова "Йил аёли - 2010" кўрик-танловининг вилоят босқичида фаол иштирок этди. Кўплаб ёш қизларимиз "Янги авлод" болалар фестивалининг республика босқичида муваффақиятли қатнашдилар. Буларнинг ҳаммаси кўнгилда ғғурур, фахр туйғғусини уйғғотади.

Яна бир қувончли натижа - тадбиркор аёллар ҳисобига ўтган йили 1822 та янги иш ўринлари ташкил этилди. Аёлларимиз учун 369,6 млн. сўм кредит ажратилганлиги айни муддао бўлди. Уйда ўтирган кўплаб аёллар иш билан таъминланди. 15 287 нафар хотин-қизларимизни спортга жалб этдик. Маҳаллалардаги хонадонларда оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш учун отряд усулида иш олиб боряпмиз. Яъни, тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар, тажрибали онахонлардан иборат фаоллар ҳамкорликда иш юритадилар.

Оилаларни мустаҳкамлаш, аёл маънавиятини юксалтиришга эришиш - кундалик иш фаолиятимизнинг асосидир.

Аёл - жамият кўзгуси, дейдилар. Шу номга муносиб бўлиш учун ҳар бир аёлнинг қонида инсоний фазилатлар жўш урмоғғи, улар яшаётган оилаларда маънавий муҳит барқарор бўлиб, ҳақиқий баркамол авлод камол топадиган тарбия ўчоғғи бўлмоғғи зарур.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди