№2, 07.01.2011 ОНА ҲАҚИДА СЎЗ
БИР ЛАІЗАЛИК ДИЙДОР
Онам билан дийдорлашсам, бир оғғиз сўзини эшитсам, суҳбатига ошно бўлсам, анча қувват оламан. Вақтида онамни йўқлай олмасам дунё кўзимга тор кўриниб кетади. Иш, оила икир-чикирлари, фарзандларимнинг қувончу-ташвишларига шерик, набираларимнинг ширин қилиқларига маҳлиё бўлиб ўтказган кунларим ҳам онамнинг бир лаҳзалик дийдорига ташна бўлсам, татимайди.
Гоҳ уй кийимида кўзгуга узоқ хаёл аралаш қараб турсам, енгил туман орасидан онам менга термулаётгандек бўлиб туюлади. Бирдан болаликка, жуда узоқ болаликка қайтгим келади. Ўша меҳрибон онажонимнинг пинжига суқилиб, эркалангим келади...
Онажонимнинг оила, бола-чақасидан узоқлашмай дўппи тикиб, рўзғғорини қуюлтиргани, шу аснода бизни меҳнатга кўниктириб борганлари учун ҳам биз олти фарзанд меҳнатга қайишимли бўлиб ўсдик.
Мен сал эсимни танигач, билдимки, онам ёлғғиз фарзанд бўлганлиги учун биз тўрт қизни эгачи-синглим, укаларимни оғға-иним деб суйганларини сездим. Биз ҳовлимизда тўпалон кўтариб ўйнасак, саранжом-саришта онам бир сўз демай, сочганларимизни йиғғиштирарди. Бу ҳодиса кунда неча марта такрорланса ҳам оғғринганларини билмайман. Онам менга шу хилда болаларни севишни, ардоқлашни ўргатганлар... Бу эса ҳаётда менга катта сабоқ бўлган. Кимлардир болаларини бақириб, уриб тарбиялайди, дилини оғғритади... Мен бунга чидай олмайман. Инсонни севиб тарбиялаш керак, деб ўйлайман.
Онам гарчи, катта дорилфунунда ўқимаган бўлса ҳам маънавияти бой эди. Китоб ўқишни ёқтирарди. Бизга дарслик сотиб олганларида, албатта, ўзи учун ҳам ўқийдиган китоб сотиб оларди. Албатта, уни ўқишга вақт ҳам топарди. Онам биз фарзандларини ўқимишли бўлишимизни жуда истарди. Ҳар биримизни ёқтирган касбимизни эгаллашимизга ҳайрихоҳ бўларди. Ўқувчилик пайтимданоқ шеъриятга, адабиётга бўлган қизиқишим, шеър деб ёзган қораламаларимнинг газетада чиқиши мен ва онам учун байрамга айланарди. Шеър ва мақолаларим чиққан газеталарни асраб-авайларди. Шу тахлит ёзганларимнинг биринчи ўқувчиси ҳам, шу ижод уммонига йўллаган устозим ҳам онам бўлган.
Мана, ҳали-ҳануз ёзганларимни қолдирмай ўқиб боргувчи меҳрибоним уйдан кирар-кирмас, "газета-журналларингдан олиб келдингми?" - деб сўрайдилар. То ўзи ўқиб қониқмагунча бошқаларга ўқишга бермайдилар.
Мен кўпроқ аёллар, оналарнинг минг бир қиррасини ёзаётганимда ўзимнинг меҳрибонимдан нимадир оламан. Ёзган ҳи-кояларимда ҳам, қайнона-келинлик муносабатларида ҳам уларни эслайман. Онамнинг менга берган сўзсиз тарбияси бу.
Инсоннинг бошидан ҳар хил кунлар кечади. Баъзан қаттиқ қийналганимда, ҳақсизликдан озорланганимда онамнинг интизор кўзлари, меҳрли сўзлари, қайноқ тафти мени ўзига чорлайди.
Бир лаҳзалик дийдор нафақат кўнглимни, балки, бутун ҳаётимни нурга тўлдиради.
Харидорим Онам-мен учун ҳамиша бор бўлинг!
ЗУМРАДХОН.
|