Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№3, 13.01.2011

БАЙРАМ ШУКУҲИ

14 январь - Ватан ҳимоячилари куни олдидан вилоятимизда турли маънавий, маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Куни кеча Олимпия заҳиралари спорт коллежида вилоят Мудофаа Ишлари Бошқармаси томонидан байрам муносабати билан шаҳар, туман мудофаа ишлари бўлими ходимлари ўртасида спортнинг шахмат-шашка, волейбол, футбол турлари бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.

18 декабрдан бошланган мазкур спорт мусобақалари аввал шахсий таркиб иштирокида бўлинмалар орасида бўлиб ўтган эди. Унинг натижаларига кўра, мусобақаларнинг финал босқичида Хонобод, Избоскан, Балиқчи туманлари мудофаа ишлари ходимлари ўзаро куч синашдилар.

Муросасиз ўтган спорт ўйинларида Хонобод шаҳри вакиллари ғғолиб деб топилдилар.

Шунингдек, байрам муносабати билан ҳарбийлар, уларнинг оила аъзолари, фарзандлари учун маданий тадбир уюштирилди, яъни З.М.Бобур номли вилоят театрида санъаткорлар томонидан концерт дастури ҳамда қобилжон Юнусов қаламига мансуб "Шайтон гапига кирганлар" спектакли намойиш этилди.

Мазкур спорт ўйинлари ва кўнгилочар дастурлар байрам шукуҳини янада оширди.

З.АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди