Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№3, 13.01.2011

14 ЯНВАРЬ - ВАТАН ІИМОЯЧИЛАРИ КУНИ

ИБРАТЛИ ҲАЁТ СОҲИБАСИ

Салимахон Бўтаева - асли фарғғоналик. Оддий ишчи оиласида туғғилган. У Марғғилон тиббиёт билим юртида таҳсил олиб, ҳамширалик касбини эгаллаб, кишилар саломатлигини тиклаш, уларга тиббий хизмат кўрсатишдек олижаноб ишни мақсад қилган эди. Дастлаб Фарғғона ип-газлама тўқимачилик комбинати шифохонасида ҳамшира бўлиб ишлаб, касб маҳорати ва малакаларини оширди.

Аммо Салимахонда яна бир орзу жўш урди. қўшнилари ҳарбий эди. Улардаги ҳарбийча ҳаёт, кийиниш, тартиб-интизом, дунёқараш - буларнинг ҳаммаси Салимахонда ўзгача ҳавас уйғғотганди. Шу боис, 1996 йили қўшниларига эргашиб, ҳарбий бўлиш иштиёқида Фарғғона шаҳридаги ҳарбий қисмга борди. Салимахондаги дадиллик, ғғайрат-шижоатни кўрган қисм бошлиғғи уни ҳеч иккиланмай ишга қабул қилди. Шундай қилиб, Салимахон ҳарбийча ҳаётга буткул шўнғғиб кетди. Хизмат бурчи нимани тақозо қилса, ўша амалларни адо этди.

1999 йил у хизмат қилаётган қисм Андижонга кўчирилди. Табиийки, Салимахон ҳам ўз қисми билан Андижонга келди. Мана, қарийб ўн йилдан зиёд у Андижондаги ҳарбий қисмнинг тиббиёт бўлимида санитар-йўриқчи бўлиб ишлаб келмоқда. Кичик сержант Салимахон Бўтабоевага ҳарбий ҳаёт аслида тиббиёт билим юртида ўқиб юрган кезлариданоқ таниш эди. Бугун бу хизмат унинг ҳаёт мазмунига айланган. Аскарларга муолажа кўрсатиш, ҳарбий тартиб-интизомга амал қилиш, бўйсуниш, ўз бурчини вақтида адо этиш ҳамиша шарт ва муҳим. Айни чоқда у Ватан, халқ тинчлиги, осойишталиги, юрт сарҳадлари ҳимоясига ўз ҳаётини бахшида этган.

- Ҳарбий қисмда хизмат қилишнинг масъулияти катта, - дейди Салимахон опа. - Фавқулодда ҳолатлар юз бериб қолиши мумкин. Шу боис, ҳамиша ҳушёр ва огоҳ яшаш ҳаёт тарзимиздир. Кундалик ҳарбий йиғғинларда, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ўқув амалиёт курсларида, ижтимоий-сиёсий ҳамда ҳарбий тайёргарлик ўқув машғғулотларида иштирок этамиз.

Ҳар куни ҳарбий қисм ошхонасида бўлиб, тозалик, овқатлар сифатини назорат қиламиз. Аскар ва хизматчилар соғғликларини мустаҳкамлаш учун зарур барча ишларни бажарамиз. Менинг бу касбимга яқинларим, қариндош-уруғғларим катта ҳурмат ва эътибор билан қарайди. Айниқса, онам "Шу касбда униб-ўсгин, обрў берсин", деб дуо қиладилар. Оилам, яқинларим қисм раҳбариятининг эътибори туфайли ўз хизмат постимда тун-у, кун элимизга содиқ хизмат қилишга тайёрман.

Ҳарбийликни танлаб кам бўлмадим. Келин олдим, қиз узатдим. Уч нафар набирам дийдорини кўришга шошилиб яшайман, - дейди опа шукроналик билан.

Салимахон опанинг меҳнатлари муносиб тақдирланди. "Ўзбекистон Мустақиллигининг 10 йиллиги" кўкрак нишони ҳамда "Шуҳрат" медали (2005 йил) соҳибаси бўлган.

Ўз касбига кучли меҳр қўйган, элига, Ватанига хизмат қилишни муқаддас бурч деб билган Салимахон опа сингари ҳарбийларнинг ҳаёти, фаолияти ёшларга ибратдир.

Биз Салимахон сингари барча ҳарбийларни ва юрт ўғғлонларини байрам билан қутлаб, шарафли вазифаларини бажаришларида зафарлар тилаб қоламиз.

Раънохон ҲАЙИТБОЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди