Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№3, 13.01.2011

ҲАРБИЙ БЎЛИШ - ОРЗУИМ ЭДИ

- ДЕЙДИ ОДДИЙ АСКАР НИГОРА АБДУРАҲМОНОВА

Нигора ўқувчилик пайтиданоқ ҳарбий алоқа мутахассиси бўлишни орзу қиларди. Мактабни аъло баҳоларга битирди. Бироқ, ота-онаси унинг ўқишига рўйхушлик беришмади. Турмушга узатишди. "Вақти келиб, уйингдагилар шу касбни эгаллашингга хоҳиш билдиришса, ўқийсан" , - деди отаси ҳали ҳам ўқишдан умидини узолмаётган қизига.

Бўлажак қайнона бу гапдан воқиф бўлди-ю, тўйдан сўнг эшигида ял-ял ёниб юрган келинини ёнига чақирди. Ўғғли Абдулҳофиз билан маслаҳатлашиб, уни вилоят Мудофаага кўмаклашувчи ташкилотнинг "Алоқа курси"га ўқишга киришига ёрдам берди.

Нигора қайнонасининг бу ҳимматидан мамнун бўлиб, ўқишга ва уйдаги рўзғғор ишларига бирдай улгуриб, уларнинг кўнглини олди.

Орзусидаги ҳарбий либос кийиш унга ҳам насиб этди. Ишни Тошкентдаги ҳарбий қисмда бошлади. Чунки ҳарбийлар ҳаёти ўзига хос. Бир ерда муқим турмайди. Тўрт йиллик ҳарбийлар ҳаёти улар учун осон кечмади. Касби уни ҳамиша ҳушёрликка чорлади. Кечами, кундузми, зарурат бўлган заҳоти хизмат жойида бўлишга ҳаракат қилди. Ҳамкасби офицер Нигора Абдуллаевадан кўп нарса ўрганди. Ҳужжат ишларидаги саранжомлик, тартиб-интизом, энг муҳими, қатъият, сўзда собитлик, ҳарбий сўзга лойиқлик аёл кишидан ҳам матонат талаб этишини эшитиб, қулоғғи пишди. Опанинг юриш-туриши-ю, иш услуби ўзига хос жасоратли меҳнати уни шу йўсин тарбиялади. Янги оила, бирин-кетин туғғилган қизалоқлари - Ирода ва Мубиналар тарбияси ҳам иши олдида уни эсанкиратиб қўймади. Оила, иш ҳам ўз йўлида давом этаверди.

- Ҳарбий хизмат қонун-қоидаларини эгаллашимда устозларим полковник Ҳикмат ака қосимов, Ойбек ака Акбаров ҳамда офицер Нигора Абдуллаеваларнинг хизматлари катта бўлди, - дейди Нигора. Шунингдек, - Шаҳримиздаги 3-умумтаълим мактаби ўқитувчилари, яъни устозларимга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Она тили ва адабиёт муаллимамиз Маҳфуза Шарофиддинова, инглиз тили ўқитувчимиз Замира Сиддиқова ҳамда рус тилидан устозим Татьяна Веселовага ҳурматим чексиз. Чунки касбим тақозосига кўра бу уч тилни билганим иш юритишимда жуда асқотяпти.

Нигорахон уй бекаси, қолаверса, фаол аёл сифатида ҳам жамиятда ўз ўрнини топган. Одамлар орасида ҳурмат-эътибор қозонган. Улғғайиб бораётган қизлари рўзғғор юмушларини бажаришда онасига ёрдамчи. Катта қизи Ироданинг қалбида аллақачон онаси касбига ҳавас уйғғонган.

Ҳарбий либос кийиб ишга кетаётган Нигорахонни кўрган қўни-қўшни ва қариндош-уруғғларининг қизлари "Мен ҳам сиздай ҳарбий бўламан" дейишганида унинг севинчи ичига сиғғмайди. Уларда ҳавас уйғғотганидан хурсанд бўлади.

- Биз ҳарбийлар учун юртимиз тинчлиги бебаҳо неъматдир, - дейди оддий аскар Нигора Абдураҳмонова. - Боиси, Ватанимиз тинч бўлса, оиламиз ва фарзандларимиздан хотиржаммиз. Мен ўз ишим ва танлаган касбим билан фахрланаман.

Мана, етти йилдирки, ҳарбий либоси ўзига ярашиб турган Нигора Абдураҳмонова зиммасидаги масъулият жиддийлигини унутмайди. Шу аснода ҳар гал ҳарбий либосини кияётганида қайнонаси Озодахон онадан миннатдор бўлади. Турмуш ўртоғғига нисбатан ҳурмати ошади.

Сабаби, унинг мақсад сари ташлаган одими юртимиз осудалигини таъминлайди.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди