Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№3, 13.01.2011

ИФТИХОР

МЕН АКАМ БИЛАН ФАХРЛАНАМАН

Бугунги кунда Миллий армиямизда ўз Ватанига содиқ, юксак билим ва маҳоратга, маънавий-ахлоқий тарбияга эга йигитлар хизмат қилишмоқда. Ана шундай йигитлардан бири қаҳрамонжон қўчқоров қашқадарё вилоятидаги ҳарбий қисмлардан бирида хизмат қилмоқда. Яқинда байрам арафасида у хизмат қилаётган қисмдан унинг оила-аъзоларига ташаккурнома келди.

***

Акам - қаҳрамонжон мактабда ўқиб юрган пайтлариданоқ ҳарбий бўлишга қизиқарди. Шунинг учун мактабни тугатгач, Асака тумани, Ниёзботир қишлоғғидаги ҳарбий лицейда ўқиб, билимини оширди. Ўз йигитлик бурчини Сурхандарё вилояти Термиз шаҳрида ўтади. Ҳарбий қисмдаги намунали хулқи, жанговар тайёргарликдаги эришган муваффақиятлари учун Фахрий ёрлиқ олганида оиламиз аъзолари - ҳаммамиз бирдек қувонгандик. Айниқса, онам шундай ўғғли борлигидан фахрланиб кўзига ёш олганди. Хизматдан кейин акам ҳарбий бўлиб ишга қолди. Онам бағғридан узоқлашганига дили ўртанса ҳам Ватан посбони бўлишга арзигудек ўғғли борлигидан шукрона келтирганди.

Бироқ, бу сафар "Ўзбекистон Республикаси қуролли кучларининг бирлашган штаби раҳбарияти номидан сизларга муносиб Ватан ҳимоячисини тарбиялаб, вояга етказганлигингиз учун ўз миннатдорчилигимни билдираман" деган сўзлар ёзилган "Ташаккурнома"ни ўқиш онамга насиб қилмади.

Бевақт ўлим тўрт фарзандни вояга етказиб, айни камолимизни, бахтимизни кўрадиган пайтида бизни онамиздан жудо қилди. Бу айрилиқдан ҳали ҳам ҳушимизга келганимиз йўқ. Кўзимизда ёш, дилда алам билан акам билан фахрландик.

Биз фахру-ифтихоримиз ва посбонларимиз бўлган барча ҳарбийларни, шулар қаторида акамни ҳам Ватан ҳимоячилари куни билан муборакбод этамиз.

Гуллола СОДИқОВА,

Олтинкўл тумани,


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди