Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№3, 13.01.2011

ҲАЁТ ТИЛСИМИ

ТУРАР ЖОЙ ВА САЛОМАТЛИК

Хитойча фэн -шуй таълимоти бир пайтнинг ўзида ҳам санъат,

ҳам фалсафадир. Унинг ёрдамида

кўплаб жиддий ва ҳатто машъум

хатолардан қутулиб қолишингиз

мумкин.

Мабодо тураржой нотўғғри танланган бўлса, сиз ҳам, оила аъзоларингиз ҳам рўшнолик кўрмайсизлар. Сизларни етти ухлаб, тушингизга кирмаган аллақандай хасталиклар таъқиб этиши эҳтимол. Тўсатдан бошингизга турли хил кўнгилсизликлар, қаердан келаётгани номаълум бўлган балою кулфатлар ёғғилиши мумкин. Кўп йиллар мобайнида кўнглингизда ардоқлаб юрган орзу-ниятларингиз эса бир армон бўлиб қолаверади.

Хўш, янги тураржой сизнинг душманингизга айланиб қолмаслиги учун фэн -шуй илми унга нисбатан қандай талаблар қўяди?

- Сиз кўчиб борадиган уй янги бўлгани маъқулроқ. Чунки аввал кимлардир яшаган, касалликлардан азоб чеккан эски уй, шу жумладан квартира улардан қолган салбий қувватни узоқ вақт сақлайди ва янги кишиларга беради.

- Уйингизнинг деразалари ҳеч қачон завод мўриларига қарамасин (гарчи улар ниҳоятда узоқ бўлса ҳам). Шунингдек, мўрилардан тутун чиқиш -чиқмаслигининг мутлақо аҳамияти йўқ. Дераза ортидаги саноат манзараси инсонга умуман тўғғри келмайди.

- Ахлатхоналар ҳақида ҳам айнан шундай дейиш мумкин. Бу кўнгилсиз манзараларни дераза орқали қанчалик кўп кузатсангиз, ўзингиз ва оила аъзоларингиз ижобий қувватдан шунчалик кўп айриласиз. Шу қувват йўқолиши оқибатида касалликлар ва ҳаётдаги синовларга қаршилик сусаяди.

- Уйингиз ёнида илмий -тадқиқот институти бўлмаслиги керак. Агар шундай жойни таклиф этишса, дарҳол воз кечинг. У ердаги ходимлар нималар билан шуғғулланаётганини ким билади, ахир?

- Бўлғғуси квартирангиз эски қабристон устига тушган уйда эканлигидан хабар топиб қолсангиз, ундан ҳам дарҳол воз кечинг. Баҳоси қанчалик арзон эканлигига қараб ўтирманг.

- Мабодо янги уйингиз замонавий қабристондан ярим километрдан яқинроқ масофада жойлашган бўлса, ўз тинчлигингизни ўйлаб, ундан ҳам юз ўгирганингиз маъқулроқ.

- Шунингдек, янги уйга кўчиб боришдан аввал у ўн йилдан камроқ муддат ичида бузилган эски тураржой ўрнида қурилмаганига ишонч ҳосил қилинг.

-Яқин орада юқори кучланишли электр узатиш симлари бўлмаслиги керак.

- Дозиметр сотиб олишда эринманг, бўлғғуси квартирангизга бориб, шу асбоб билан бир айланинг ва кейин ҳовлига чиқинг. Агар дозиметр соатига 30-35 микрорентгенни кўрсатса, ҳаммаси жойида, мободо бундан ортиқ бўлса, бу хатарли жойдан қочинг.

қўлингизда дозиметр бўлмаган тақдирда ҳовлидаги дов-дарахт, буталарга диққат билан разм солинг. Баъзан гулларнинг пояси, япроқлари ва гулбарглари одатдагидан ғғалатироқ шакл-шамойил касб этади. Буларнинг бари сизни сергаклантириши ва шу уйдан воз кечишга ундаши керак, чунки бу ер радиоактив чиқиндилар "қабристони" бўлиши эҳтимол.

- Яна шуни назарда тутингки, уй ёнида бўлган касалхона ҳам шу ерда яшовчи кишиларнинг ҳаётий кучларини ва касаллик-кўнгилсизликларга қаршилик кўрсатиш қобилиятини сўриб олади.

- Уй ёнида йирик чорраҳа ва катта автомобиль йўли бўлмаслиги керак. Уларгача бўлган масофа камида 300 метрни ташкил этиши зарур. Агар яқин орадан анҳор ёки сой оқиб ўтса, аксинча, янги уйингиз учун ниҳоятда маъқул жой бўлади.

- Энди сиз танлаган квартирада олдин яшаган кишиларнинг салбий қуввати масаласига қайтайлик. Хўш, ундан қандай қилиб қутулиш керак? Аввалги одамлардан қолган салбий қувват сизга зарар келтирмаслиги учун учта шамни ёқиб, барча хоналарни, ҳар бир бурчакни айланиб чиқиш зарур.

Шамлар алоҳида усулда ёқилади. Дастлаб гугурт чақиб, бир парча қоғғозни ёқасиз ва битта шамга туташтирасиз. Иккинчи ва учинчи шамни биринчисидан ёқиб оласиз. Бутун квартирани айланиб чиққанингизда улар ҳам ёниб турган бўлади. Энди шамларни ҳеч қандай безаги бўлмаган оддий стаканга солинг, ўша ерда ёниб тугасин.

Янги уйни поклаш ва ҳимоялаш маросими қуйидагича якунланади. Ташқи эшикдан кириб, даҳлизда оёқ артиладиган латта остига тўғғноғғични жойлаштириб, устидан оёғғингизни босиб қўйинг.

Фэн-шуй мутахассисларининг фикрига кўра, юқорида кўрсатилган маросимларни бажарганингиздан кейин шу уйда аввал яшаган одамлардан қолган салбий қувватдан асар ҳам қолмайди.

"Сирли табобат" журнали материали асосида М.НОРХЎЖАЕВ тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди