№3, 13.01.2011 ХИКОЯ
ҚАЙТАР ДУНЁ
(Охири)
- Ҳижолат қилманг, опа - ўнғғайсизланган қиёфага кирди Нафисахон. Ҳали Шодияхоннинг оёқлари остига сочадиган шода-шода марваридлар олдида бу нима бўлибди?..
- Бу ёғғи энди эркакларга қолди, - деб Садбархон юзига фотиҳа тортди.
Бахтихон оғғиз жуфтлашга улгурмай, ўринларидан қўзғғалишди. қўлидаги қутича билан дарвозагача кузатгани чиққанини ҳам билмади.
Олимжон хотинининг гапларини диққат билан эшитди.
қутига узоқ термилди-да:
- Хотин, ҳали рози бўлмаган ҳолатимизда бу даражадаги мурувватдан эс-ҳушимни йиғға олмаяпман. Майли, ўйлаб кўрайлик, - деди.
Бир неча кундан сўнг ишга борса, мактаб ҳовлиси асфальт қилиняпти. Директорнинг ўзи бош-қош.
- Юринг - деб Олимжонни хонасига етакларкан, мамнунлик билан боқди:
- Бахти кулган одам экансиз. Шундай олийҳиммат қуда ҳар кимга ҳам насиб қилавермайди, - деди.
- Тушунмаяпман, Мўйдин Орипович... қанақа қуда ҳақида гапиряпсиз? - ажабланди Олимжон.
- Омон бўлинг! Янги қудангизни айтяпман. Кеча сизни сўраб келганди. Савлатли одам экан. Комиссиями, дебман. Ўзиям мактаб ҳовлисига "Жип"да кириб келди. Ташқарида тургандим. "қудам билан кўришиб кетай, деб келгандим..." деди. Суриштирсам гап сиз ҳақингизда экан. қидирдик. Лекин эндигина кетган экансиз. Ҳовлига қараб "қийналяпсизлар шекилли?" деб сўради. Ҳомий қидираётганимизни айтгандим, жуда ҳимматли экан. Ҳомийлик қилишга рози бўлди...
...Ҳамма ҳавас қиладиган тўй ҳам бўлиб ўтди. Тўйдан кейинги қирқ кунгача келин-куёвларни йўқлашлар, уларга яна алоҳида бериладиган совғға-саломлар... Бироқ... Энг ёмони...
Бахтихон уйда куймаланиб юрганди, бир пайт кўча тарафдан келинчак қизи кириб келди.
Она-бола уйга киришди. Шодия тинмай йиғғлайвериб, онасининг хунобини оширди. Охири:
- Айб менда! Кечиринг, онажон, - дея хўнграб яна йиғғлаб юборди.
Онаизор қизининг кўзларига термулганча, гап сўради: "Нима гап, ахир, гапир!"
- Куёвингиз мени... мени хотин ўрнида қабул қилмаган... онажон...
- Нима?! Бу нима деганинг?.. Ахир, янгалар... ҳамма расм-русумлар... Эр-хотин бўлишди, деб эълон қилишганди-ку?..
- Ҳаммасини куёвингиз ўзи ўйлаб топди. Мен... ҳалиям бокираман.
- Сабаб?! - титраб кетди Бахтихон.
- Унинг хотини бор экан. Бу ҳақда илк висол кечасидаёқ айтганди. Менга алам қилгани... Садбархон опа ҳам билар экан...
- Вой шўрим! Кўра-била туриб шу йўлни тутибдими? Энди нима қиламиз?!
қиз онасига ачиниш назари билан боқаркан, кўзларидаги ёшни сидириб артди. Кейин маъюс оҳангда:
- Уни инсофга чақирмоқчи бўлишган экан. Уйланганидан кейин уникига бормай қўяди, деб режалаштиришган экан. Унинг биринчи хотини эрдан чиққан жувон эмиш... Унинг "дом"ига кириб олиб яшаётган экан.
Бахтихон нима қиларини билмай турди. Сўнг, яна қизини сўроққа тутди:
- Вой шўрим қурсин, шунча кун нега лом-мим демадинг?!
- Шаърий никоҳимиз ҳурмати шундай қилдим. Лекин у... илоҳий чимилдиқни ҳам писанд қилмади. Бугун тонгда чимилдиқни пичоғғи билан нимталаб ташлади. "Энди кўнглинг ўрнига тушдими? Чимилдиғғинг ҳам иш бермади. Йўқол!" деб ҳайдади... Кейин... қайнонамнинг ёнига чиқиб, тиш ёргандим... у ҳам "айб ўзингизда, ўғғлимнинг кўнглига йўл тополмабсиз. Не-не умидлар билан сизни олиб бергандик. Эссиз, ўша аёлдан кечтириб юбора олмадингиз..." деди.
қиз яна йиғғлашга тушди. Сўнг, бир нима ёдига тушгандай кўз ёшларини охиста артаркан,
- қаранг, онажон, улар йигирма уч йилдан бери боқиб, катта қилиб, ўзлари хоҳлагандай тарбиялай олмаптилар-у, мен издан чиққан боласини қирқ кунда тўғғри йўлга солармишман!
Бахтихон нигоҳларини ерга қадади.
- Хуллас, мана шунақа гаплар, онажон...
...Кунлар ўтиб Шодиянинг юкларини ҳам қудалар ўзлари олиб келиб ташлаб кетишди. Аммо Бахтихон тош тишлади. Бир оғғиз гап-сўз қилмади. Шодиянинг бахти ҳам кемтик эмас экан. Уларнинг оиласи қандай эканини билган-таниганлар сабаб бўлиб, бошқа бир йигит билан турмуш қурди.
...Бир куни Бахтихон кўчасига бурилаётиб, маҳалла бошидаги автобусни кўрди. Аёллар тўпланиб турган жойга қаради. Кейин нима гаплигини билиш истагида, улар томон яқинлашди.
- Нима гап? - сўради у ердаги аёллардан бирини четроққа тортиб.
- Собиқ куёвингиз... Роса ичиб, маст бўлиб... донг қотиб ухлаб қолибди. Кейин... тунда ёнғғин чиқиб ҳайхотдек уйлари таг-туги билан ёниб кетибди...
- Ўзи-чи? Ўзига нима бўлибди, тинч эканми?! - сўради юраги хапқириб.
- Йўқ... йўқ қазо қилипти. Ҳозир уларникига фотиҳага кетяпмиз... - деди қўшни аёл синиқ овозда.
Асадулло МИРЗААКБАРОВ.
|