Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№4, 20.01.2011

"ВАТАНГА ҚУВВАТДИР ЙИГИТНИНГ ЗЎРИ"

Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан вилоят ҳокимлиги, вилоят мудофаа ва касб-ҳунар таълими бошқармалари, касаба уюшмалари бирлашмаси ташаббуси билан З.М.Бобур номидаги вилоят мусиқали драма ва комедия театрида "Ватанга қувватдир йигитнинг зўри" деб номланган кўрик-танловнинг вилоят босқичи ҳамда байрам тадбири бўлиб ўтди.

Байрам тадбири доирасида ўтказилган кўрик-танловнинг вилоят босқичида касб-ҳунар коллежлари, академик лицейларнинг чақириққача ёшларни тайёрлаш фанининг 7 нафар ўқитувчиси бир неча шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Улар миллий армиямиз нуфузини янада кўтариш, мавжуд муаммо ва салбий ҳолатларни бартараф этиш борасида фикр ва қарашларини саҳна кўринишлари орқали намойиш этдилар.

қизғғин ва кўтаринки руҳда ўтган танлов якунига кўра, Бўз педагогика коллежи вакили Тўлқинжон Усмонов биринчи, Жалақудуқ хизмат кўрсатиш коллежи вакили Камолиддин Нуриддинов иккинчи, Олтинкўл маиший хизмат коллежи вакили Жасурбек Тоштемиров учинчи ўринларга сазовор бўлдилар.

Тадбир сўнггида танлов ғғолиблари ва иштирокчилари ҳомийларнинг эсдалик совғғалари билан тақдирландилар.

Д.ХУШБАқОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди