Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№4, 20.01.2011

ҚАРОР ВА ИЖРО

ИСТЕЪМОЛЧИ ЎЗ ҲУҚУҚИНИ БИЛСИН

Ўзбекистон Республикасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қонун билан кафолатланган. Шунингдек, бу борада Республика Вазирлар Маҳкамасининг қарор ҳамда қатор меъёрий ҳужжатлари бор. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда мазкур ҳужжатларга асосланилади.

Мухбиримиз яқинда Андижон вилоят истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари бирлашмасида бўлиб, унинг фаолияти билан танишди ва бирлашманинг ижро этувчи аппарати раиси вазифасини бажарувчи Эргашбой қурбонов билан суҳбат ўтказди.

- Аввало, вилоят истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Бирлашмаси фаолияти ҳақида сўзласангиз?

- Вилоят истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғғрисида"ги қонуни ва Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрдаги "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғғрисида"ги 414-сонли қарори ҳамда бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида фаолият юритади. Фаолиятимиз негизи аҳоли ўртасида тарғғибот ва ташвиқот ўтказиш, шикоят ва аризаларни ўрганиш, маърифий тадбирлар уюштириш, жамоатчилик билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш асосига қурилган. Мазкур жараёнларда бирлашмамиз истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги вазифасини оғғишмай амалга ошириб келмоқда.

- Айтайлик, бирор бир соҳада истеъмолчининг ҳуқуқлари поймол этилса, бундан истеъмолчи моддий, маънавий зарар кўрса, у кимга мурожаат қилиши мумкин?

- Жамиятимизнинг ҳар бир фуқароси истеъмолчи ҳисобланади. У ҳар қандай шароитда ҳуқуқини ҳимоя қилишга ҳақли. Фақат у ҳуқуқларидан тўғғри фойдалана билиши керак. Борди-ю, савдо соҳасида, коммунал хизмат бўйича, пенсия таъминотида, нафақа пулларини олишда (ва ҳоказо...) масалаларда ноҳақликка учрагундай бўлса, у дар-ҳол истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларига ёки унинг вилоят бирлашмасига мурожаат қилиши мумкин. Бу вақтда биз, албатта, истеъмолчи ҳуқуқини қонун доирасида ўрганиб, ҳимоя қилишда кўмаклашамиз.

- Мумкин бўлса, фикрингизни мисоллар асосида исботлаб берсангиз?

- Мисол учун, 2010 йил 14 октябрь куни Бирлашмага Андижон шаҳар, 3-кичик даҳа, 32-уй, 16-хонадонда яшовчи фуқаро Ҳилола қорабоева ёзма ариза билан мурожаат қилди. Аризада айтилишича, у икки ёшгача бўлган болалар нафақа пулини 2009 йил ноябрь ойидан 2010 йил октябрь ойигача олиши керак эди. Лекин Ҳ.қорабоева 2010 йилнинг февраль-май ойигача бўлган нафақа пулларини Халқ банкининг Андижон шаҳар амалиёт бўлими томонидан ололмаётган экан.

Бирлашма ходимлари томонидан ушбу ариза жойига бориб, белгиланган тартибда ўрганилганда маълум бўлдики, унинг мазкур нафақа пулларини пластик карточкага ўтказиб қўйишга ваъда берган банк ходими шу даврдаги нафақа пулларидан ўзи фойдаланиб келган.

Текшириш натижаларига кўра, аризачи ҳуқуқи тўла ҳимоя қилинди ва унга тегишли бўлган 466,0 сўм нафақа пуллари қайтариб берилди. Мазкур ҳолатда банк ходимининг ўз мансабини суиистеъмол қилганлиги намоён бўлди ва бу иш бирлашманинг 2010 йил 27 октябрдаги 01/230-сонли хати билан шаҳар прокуратурасига чора кўриш учун юборилди.

Айтиш жоизки, истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилишда ариза ва шикоятларни ўрганиш фаолиятимизнинг асосий қисмидир. Шу боис, ариза ва шикоятларни ўрганиш доимий диққат марказимизда туради. Ўтган давр мобайнида бирлашма ва унинг туман ва шаҳар жамиятларига турли соҳалар бўйича 293 нафар истеъмолчидан ариза ва шикоятлар тушди. Шундан 64 таси ёзма, 229 таси ишонч телефони орқали оғғзаки тушган аризалардир.

Ариза ва шикоятлар бирлашма қошидаги таянч гуруҳлари аъзолари иштирокида, фаоллар кўмагида жойида ўрганилди. Натижада аризаларнинг 275 таси ижобий ҳал этилиб, истеъмолчиларга 19831,2 минг сўм маблағғ қайтарилишига эришилди. Ҳозирда 18 та ариза ўрганилмоқда.

- Шу ўринда, фаолиятингиз ривожини таъминлаётган омилларга тўхталсангиз?

- Фаолиятимиз ривожини таъминлаётган омил, бу аҳолининг ҳуқуқий ва истеъмол маданиятини янада ошириш мақсадига йўналтирилган маданий ва маърифий тадбирларнинг ўтказиб борилишидир. Бирлашма ва унинг жойлардаги жамиятлари бу масалага алоҳида эътибор қаратади. Айниқса, 15 март - Халқаро истеъмолчилар кунига бағғишлаб академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари талабалари ўртасида "Энг иқтидорли ёш истеъмолчи" кўрик-танловини ўтказиш анъанага айланган. 2010 йилда ўтказилган танловда жами 85 мингдан ортиқ талаба - ёш қатнашди.

Бундан ташқари, ўқув муассасаларида, корхона ва ташкилотларда ўтказилган давра суҳбатлари, учрашув ва кечаларнинг ҳам аҳамияти катта бўлди. Унда қатнашган истеъмолчиларга давлатимиз қонунлари ва қонуности меъёрий ҳужжатлари кенг тушунтирилди.

- Умуман олганда, истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш кундалик турмушимиздаги муҳим жараёндир. Бу жараённи ҳар бир фуқаро тўғғри англаши лозим. Шундай эмасми?

- Албатта. Ҳаётда ҳамма соҳа текис, муаммосиз ривожланаётгани йўқ. Хусусан, аҳолига коммунал хизмати кўрсатишда, газ, электр таъминотида, транспорт хизматида муаммолар мавжуд. Бу борада эса истеъмолчи ҳуқуқларига зид ҳолатлар юзага келаётгани ҳам сир эмас. Ана шундай ҳолатларда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари вилоят бирлашмаси хизматига, албатта, зарурат туғғилади. Бу хизматга биз доимо тайёрмиз. Бинобарин, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини таъминлаш бу борада муҳим аҳамият касб этади.

Суҳбатдош:

Маҳфуза НОРБОЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди