Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№4, 20.01.2011

ЗАМОНАМИЗ қАҲРАМОНЛАРИ

САҲНАДАН ТОПИЛГАН БАХТ

Театр саҳнасининг сеҳрли олами, унинг жозибасига асир бўлганлар, саҳнанинг машаққатларига, изланиш, қувончу-ташвишларига ошно бўлиб, ўзи кўрмаган қиёфаларни, характерларни яратиш ҳар бир актриса ва актёрнинг қўлидан келавермайди. Бундай санъаткорлик бахти ҳаммага ҳам насиб этавермайди.

З.М.Бобур номидаги вилоят мусиқали комедия ва драма театри артисти Ойистахон Маҳмудова ана шундай бахтга сазовор бўлган санъаткорлардан бири. У юздан зиёд ранг-баранг образларни яратиб, ҳамкасблари, айниқса, ёшлар ҳавас қилса арзийдиган ибратли ҳаёт йўлини босиб ўтди.

Ёш актриса О.Маҳмудова 16 ёшидаёқ театрнинг табаррук остонасига қадам қўйган. Ёш талант соҳибаси улуғғ устозлар Ўзбекистон халқ артистлари Азизахон Аминова, қамара Бурнашева, Айсар Иброҳимовлардан саҳна сирларини ўрганди. Ўзбекистон халқ артисти Аббос Бакировнинг имтиҳонидан ўтди.

Ёш санъаткор драматург Ҳошимжон Раззоқовнинг "Нодира", Комил Яшиннинг "Нурхон" мусиқали драмаларидаги оммавий саҳналарда қатнашиб, ўз маҳоратини оширди.

1972 йили театр репертуари драматург Умаржон Исмоиловнинг "Рустам" драмасини саҳналаштирди. Театрнинг бош режиссёри Аббос Бакиров бош роллардан бири - қиммат образини Ойистахон Маҳмудовага топширди.

Мазкур драмадаги қиммат образини, қаҳрамоннинг аччиқ ва аянчли ҳаётини саҳна кўринишлар орқали ажойиб тарзда ижро этди, томошабинлар қалбини ларзага солди. Актрисанинг қиммат образи учун берилган баҳо, бадиий кенгаш томонидан ҳам юқори баҳоланди.

Ойистахон саҳнадаги ранг-баранг образлари орқали, айниқса, Ўзбекистон санъат арбоби Олимжон Ҳолдорнинг "Алданган фаришта ёки Мадина" асаридаги Шарифа, "Ҳалала" асаридаги Руқия, Назиржон Раҳимовнинг "Оқи-бат" фожиавий драмасидаги Мўътабар, драматург Насрулло қобулнинг "Тўда" фожиавий драмасида Она, Комилжон Нишоновнинг "Замонавий куёвлар" комедиясидаги қассобнинг опаси образларини қойилмақом қилиб ижро этган.

- 40 йиллик ижодий фаолиятимда энг юксак образим 1980 йилларда режиссёр Маннон Ҳамидов томонидан ёзувчи Мирзакалон Исмоилийнинг "Фарғғона тонг отгунча" романи асосида саҳналаштирилган спектаклдаги Жўрахон образи бўлди, - дейди Ойистахон Маҳмудова. - Чунки бу образ менга бахт келтирди. Кунларнинг бирида, яъни, шу спек- таклнинг премьерасидан сўнг бир йигит қўлида гулдаста билан саҳнага чиқиб мени табриклади ва "қойилман, Жўрахон ролини зўр ижро этдингиз", - деб саҳнадан тушиб кетди. Ана шу учрашувдан кейин муносабатларимиз муҳаббатга айланди. Танишдик, такси ҳайдайдиган бу йигитнинг исми Абдурашид экан. Тақдир экан, феъл-атворларимиз тўғғри келгани учун турмуш қурдик. Айни пайтда уч фарзанднинг меҳрибон онасиман. Турмуш ўртоғғим Абдурашид - тадбиркор.

Театримизнинг ижодий фаолиятида ёшларнинг сафи кенгаймоқда, устоз ва шогирдлик анъаналари давом этмоқда. Бу яхши, албатта. Шу ўринда баъзи мулоҳазаларни айтиб ўтсам: театримиз мусиқали комедия ва драма театри деб номланган бўлса-да, 1992 йилдан буён, сўнгги 18-20 йил ичида бирон бир мусиқали драма асари қўйилгани йўқ. Ваҳоланки, айни пайтда мусиқали драмаларни қўйиш вақти келди.

Яна бир гап. Театримизнинг аввалги шуҳратини тиклаш, Ўзбекистондаги энг илғғор театрлардан бирига айлантиришимиз зарур.

Дарҳақиқат, театр менинг иккинчи уйим, ҳаётимнинг мазмуни. Ҳаётда нимагаки эришган бўлсам барчаси театр билан боғғлиқ. Шу боис, ҳамиша мен учун азиз бўлган жамоага, устозларимга ва хал-қимга таъзим қиламан. Томошабинлар билан ҳамнафас бўлиш мен учун энг юксак унвон, юксак мукофотдир.

...Биз эса қаҳрамонимиз Ойистахон опа Маҳмудовага саҳнада топилган бахтингиз ҳеч қачон завол топмасин, ижодингизў янада гуллаб-яшнасин, деб тилак билдириб қоламиз.

Олтинбой ҚУВВАТОВ,

санъатшунос.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди