Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№4, 20.01.2011

ХИКОЯ

ЯРАТГАНГА ШУКР

Яқинда "Андижон нашриёт-матбаа" МЧЖда ҳамкасбимиз, истеъдодли журналист Зумрадхон Абдуллаеванинг "Юрагимда яшаган дунё" номли қисса, ҳикоя ва мансуралардан иборат янги китоби нашрдан чиқди.

Ҳаётга зийрак нигоҳ билан назар солувчи муаллифнинг ушбу иккинчи китобида меҳр-муҳаббат, оқибат, ҳалоллик ва поклик, бардошлилик, турмуш қувончлари-ю ташвишлари ҳаётий тарзда қаламга олинган.

Китобга киритилган ижод намуналари инсонни эзгуликка етаклайди, эртанги кунга умид билан қарашга ундайди.

қуйида ана шу тўпламга киритилган ҳикоялардан бирини ҳукмингизга ҳавола этамиз.

Камола бадавлат оиланинг фарзанди. Айтгани- айтган, дегани-деган бўлиб келган. Шу боисми, ҳаётда қийинчилик нелигини сезмай яшади. Ҳусн бобида ҳам тенгсиз. Олийгоҳда ҳам аксари йигитлар унга ошиқу беқарор. Фақат курсдоши Ғайратгина ўзини бепарводай тутади. Сессия бошланди дегунча, Камоланинг ўзи унинг атрофида гирдикапалак бўлади. Ёрдам сўрайди. Ғайрат ўзини сипо тутиб, кўмак беради. Имтиҳонларни эсон-омон топшириб олган Камолада энди Ғайратга нисбатан юрагида нимадир "йилт" эта бошлади. Бора-бора кўп ўйлайдиган, курс иши баҳона унинг ётоғғига боришдан ҳам ийманмайдиган бўлди.

- Бахтинг бор-да сени Ғайрат, қара, қандай соҳибжамол қидириб кулбаи-вайронангга келиб юрибди-я, - дейди ҳамқишлоғғи Садирнинг унга ҳаваси келиб.

- Курсдошим бўлади, - бамайлихотир сўзлади Ғайрат китобдан бош кўтармай.

- Ҳеч қурса кузатиб ҳам қўймадинг галварс, - Садир унинг бошига ниқтади.

- Машинада келибди, бунга ҳожат йўқ, - деди Ғайрат соддалик билан.

- Мен сенинг ўрнингда бўлсам, бу қизни қўлдан чиқармасдим...

- Хаёлларга берилгунча дарсингни тайёрла, яна стипендиядан тушиб юрмагин. - Ғайрат унинг пул сўраб қийналиб юришларига ишора қилди.

- Сендай олим дўстим, мени бошқаларга муҳтож қилиб қўймас, - бўш келмади Садир ҳам.

Бора-бора Ғайрат билан Камоланинг ўртасидаги ишқу муҳаббат ҳаммага ошкор бўлди. Фақат келин бўлмиш Камола Ғайратни шаҳарда ишга қолишга кўндириши қийин кечди.

- Онам-чи, қандай қилиб уларнинг орзуларини чилпарчин қиламан. Хоҳласанг шу - қишлоққа келин бўласан. Кейин онамни кўндирсак, шаҳарга қайтамиз. - Аввал тумтайиб олган Камола сўнг ниманидир режалаштирди чоғғи, очилиб-сочилиб кетди.

Ғайрат тўйнинг маслаҳати билан қишлоққа кетди.

Ҳожар хола боласининг бўй-бастига қувонарди. қишлоқнинг олди қизини келин қилишни мўлжаллаганини айтиб, йиққан сепларини сандиқдан чиқарди.

- Буви, ёқтирганим бор. Совчиликка борсангиз кифоя.

- Бўпти, болажоним, кимнинг қизи экан, ўзимизданми, олдидаги лаш-лушларни бир томон қилиб, Ғайратга яқинроқ келди.

- Бу ерлик эмас. Шаҳарлик. Бирга ўқиганмиз.

Холанинг тарвузи қўлтиғғидан тушди.

- Шаҳарлик билан қуда-андачилик қила оламанми, болам. Мен бир тул кампир бўлсам. Отанг бўлганда ҳам йўриғғи бошқа эди. – Рўмолининг учини тишлаб бир нуқтага тикилганча сўз қотди, Хожар хола.

- Буви, улар ҳам бизга ўхшаган. Нега чўчийсиз. Ана аммамни олинг. Ҳамма ишни қойил қилади.

Шу билан тўй тараддуди бошланиб кетди.

қуда бўлмиш Ҳасан ака тўйни шаҳарнинг катта ресторанида қилиб берди. Ҳожар холани ҳам олдириб келди. қизини қишлоққа узатгиси келмаётган Нафиса опага ҳам бир-икки қаттиқ гапирди.

- Нега уларга паст назар билан қарайсан? Сен билан мен ҳам асли қишлоқнинг боласимиз. Пешонасида бўлса бир кун шаҳарга қайтиб келишар. Энг муҳими, куёв бўлмиш билимли, вазмин бола. Ўқишни аспирантурада давом эттирса, ўз-ўзидан шаҳарга боғғланади. - Тушундингизми, дегандай хотинига ўткир нигоҳини қадади.

Нафиса опа эрининг гапларидан сўнг анча ўзини босиб олди. Чиройи очилди.

Камола ойдеккина келин бўлди. Узукка кўз қўйгандай бир-бирларига мос. Бу жуфтлик, яъни келин-куёвга ҳамманинг бирдек ҳаваси келди. Камола ҳам унчалик ётсирамади. қўшни келин Саида билан гаплари гапларига қовушди.

- Ҳайрият, - деди Ҳожар хола келинининг киришиб кетганидан қувониб. Камола ҳам юмшоқ кўнгил қайнонасини "ойижон"лаб дуосини олди. Бу орада Ғайрат аспирантурага ўқишга кирди. Тошкент билан Фарғғона унинг учун бир қадамга айланди. Ўғғиллик бўлишди. Энди фарзандидан узоқда юриш ота бўлмишга ҳам оғғир туюлди.

- Буви, энди илмий иш бошладим. Кўп вақтим Тошкентда ўтади. Хўп десангиз, уй олмоқчиман. Сизни ҳам олиб кетаман, нима дейсиз?

- Шунча ўқиганинг етмасмиди, болам. Энди бағғрим тўлганда яна ҳувиллатиб кетасанми?

- Сизни ёлғғиз қолдирмайман.

- Мен баланд иморатларингда яшолмайман-да, болам. Шу қишлоқнинг пастак уйларига ўрганганман. қолаверса, отангнинг чироғғини ёқиб ўтирмасам, руҳи чирқирайди.

Онаизорининг кўнглига қараб, қатнаб илмий ишини ҳам тугатди. Устозлари уни олийгоҳда ишга олиб қолишди.

Ўғғил яна гап очди. Ҳожар хола бу сафар энди болажонининг кўнглига қарашдан ўзга чора топмади.

Ҳасан ака Ғайратбекнинг бу галги келишининг боисини англагач, йўл-йўриқ кўрсатди.

- Дом-помни қўйинг, бира-тўла ҳовли-жой оламиз. Бу ёғғини менга қўйиб беринг. Сиз ишни бошланг. Хўпми, ўғғлим.

- Ҳасан ака куёвининг елкасига қоқди.

- Раҳмат, дада. Бироқ...

Ҳасан ака куёвини гапиртиргани қўймади.

- Сизни ўғғлим деганман. Демак, бу оталик бурчим. Бошқа гапга изоҳ қолмади.

Ҳасан ака бир ойга қолиб-қолмай шаҳар марказидан уй олиб, Ғайратбекни ўзи излаб топди.

- Юк машинасини гаплашиб қўйдим. Эртага қудам бошлиқ кўчиб келасизлар. Биз сизларни янги уйда кутиб оламиз. Хўпми, ўғғлим?

Ғайратбекнинг кўзларидан ёш чиқиб кетди. Бу оталик қилаётган қайнотаси Ҳасан акадан миннатдорлик нишонаси эди.

Болаликдан отасиз ўксиниб, қимтиниб яшаган, мустақил ҳаёт йўлини ҳам ўзи ўзгаларнинг ёрдамисиз бошлаган йигитга Яратганнинг марҳамати эди.

Ғайратбек бу гал қишлоққа учиб борди гўё. Бу хушхабарни қандай етказишни билмай, бироз каловланди ҳам.

- Нима гап? Кайфиятингиз чоғғ. Бизга ҳам бир нима десангиз-чи? Эрини ҳоли жонига қўймади Камола.

- Сизни лотереянгизга ютуқ чиқди, хоним, - деди Ғайратбек унинг юзини чимчилаб.

- Наҳотки, уй олдингизми? қандай яхши, - Камола Ғайрат акасини қучоқлаб олди.

Зимдан уларни кузатиб турган Ҳожар хола яна ёлғғиз қолишни ўйлаб ичидан зил кетди. Келини, набираларидан айри яшашини кўз олдига келтириб, мун-ғғайиб қолди.

- Буви, сизга бир янгилик. қудангиз бизни ҳовли-жой билан сийлади. Шаҳарнинг қоқ марказидан.

Ғайратбек болаларга хос қувноқлик билан онасини қучди. - Машина олиб келганман, қани ҳаракатимизни қилайлик.

- қўйсанг-чи, мен ҳеч қаёққа кетолмайман, - кўз ёшларини енгининг учи билан сидирди онаизор.

- Ахир дадам сиз учун ҳам ўша ҳовлини олди-да. "Агар келмаса, сизлар ҳам қишлоқда олдиларида бўласизлар. Кексайганда ёлғғиз қўйманглар", деди.

- Шундайми, - Ҳожар хола илтижо билан термулиб ўтирган келинига юзланди.

- Хўп дея қолинг, ойижон, - бу ёқда набиралари ҳам чуғғурлашди.

- Яратганга шукр, - деди онаизор бир келини, бир ўғғлига қараб. - Яхши қуда-анда, яхши келин ато этгани учун.

Хожар хола қўлини дуога очди...

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди