№4, 20.01.2011 КОМПЬЮТЕР КАСАЛЛИГИ
Олимларнинг фикрича компьютерга ўта берилишлик ҳам хасталик ҳисобланади. Уни ҳатто ичкиликбозлик, гиёҳвандлик сингари жиддий хасталикларга тенглаштириш мумкин экан. Компьютер ўйинларига, электрон почта орқали ёзишмаларга, чат (компютер орқали суҳбат)ларга ўта берилиш касаллик белгилари ҳисобланади. Айниқса, интернетга боғғланиб қолган кишилар инсоний ҳис-туйғғулардан маҳрум бўладилар, вақтни унутиб қўядилар. Энг муҳими, организм учун зарур бўлган овқатланиш ва уйқу эҳтиёжларидан воз кечадилар.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай ҳолатга тез-тез тушиб турадиган кишилар жиддий даволанишларига тўғғри келади.
АСАБИНГИЗ БУЗИЛГАНДА
ҚАҲВА ИЧИНГ
Илмий тадқиқотларнинг кўрсатишича, қаҳва бузилган асабни тинчлантиради, мушакларда модда алмашинувини ва қувват ишлаб чиқаришни яхшилайди.
Кофеин миянинг бошқарув маркази фаолиятини яхшилайди, ўпка пуфакчалари хужайраларининг кенгайишига ёрдам беради. Бундан ташқари, япониялик шифокорлар мунтазам равишда (ҳар куни бир чашка) қаҳва ичиш жигар саратонига учраш хавфини 50 фоизга қисқартиради, дея фикр билдирмоқдалар.
ТЎЙИБ УХЛАШ ШАМОЛЛАШНИНГ ОЛДИНИ ОЛАДИ
Маълумки, тўлақонли уйқу асаб ва юрак-қон томир тизими ҳолатига яхши таъсир қилади. Олимларнинг таъкидлашича, уйқу шамоллашнинг олдини олишда ҳам ижобий таъсир этиш хусусиятига эга.
Тадқиқотлар натижасига кўра, етти соатдан кам ухлаш шамоллаш хавфини уч баробар оширар экан. Шифокорлар ётиб дам олишдан кўра ухлаб дам олиш самарали эканлигини ва бунга алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидламоқдалар. Мутахассисларнинг хулосаларига кўра, инсон тинч ухлаганда организмдан касаллик инфек-циясига таъсир қиладиган турли оқсиллар ажралади ва бу инсонни шамоллашдан асрайди.
"АиФ" материаллари асосида Ф.ИБАЙДУЛЛАЕВ тайёрлади.
|