№5, 27.01.2011 ЯКУНЛАНГАН ЙИЛ САРҲИСОБИ
Андижон шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғғрисида"ги 3434 сонли Фармони ҳамда шу асосдаги республика Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 июндаги 299-сонли қарори билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан шаҳар хотин-қизлар қўмитасининг йиллик ҳисобот йиғғилиши бўлиб ўтди.
Унда барча мутасадди ташкилотлар, коллеж ва лицейлар, умумтаълим мактаблари директор ўринбосарлари, бошланғғич хотин-қизлар комиссиялари раислари ва ички ишлар бўлими вакиллари иштирок этдилар.
Йиғғилишни шаҳар ҳокимининг ўринбосари Х. Даминжонов олиб борди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан шаҳар ҳокимининг ўринбосари, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Ваққосова ҳамда вилоят ИИБ ХООП бошлиғғи И.Мамадалиевларнинг маърузалари тингланди.
Йиғғилишда оилавий ажримлар сонининг ортиши, эрта ва ноқонуний никоҳлар, хотин-қизлар жиноятчилигининг олдини олиш борасидаги ишлар кўнгилдагидек эмаслиги танқид қилиниб, бу борада тегишли идораларнинг ҳамкорликдаги фаолиятини кучайтириш таъкидланди. Шу-нингдек, ҳар бир маҳаллада кичик бизнес субъектлари ташкил этиш, уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш зарурлиги уқтирилди.
Йиғғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан вазифалар белгилаб олинди.
|