Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№5, 27.01.2011

МАҲАЛЛА ҲАЁТИДАН

ПОЛВОНКЎЛДА БАРЧА АҲИЛ ЯШАЙДИ

Ҳақиқатан ҳам, Балиқчи тумани, Олимбек қФЙга қарашли Полвонкўл маҳалласидаги 800 дан ортиқ оилаларда умргузаронлик қилаётган фуқаролар аҳил яшашмоқда.

- Мен оилаларимизда доимо тотувлик, аҳиллик бўлишини хоҳлар эдим, - дейди маҳалла оқсоқоли, яраштириш комиссиясининг раиси Маматкарим Йўлдошев. - Аммо жон бор жойда, жанжал ҳам бор, деганларидек, ҳаётда сиз билан биз кутмаган воқеалар учраб тураркан. Янги уйлардан бирида янги йилни кутиб олган бир ёш оиланинг бугунги бахтли кунларга етиб келиши осон бўлгани йўқ. Агар маҳалла аҳли, оқсоқолларимиз аралашмаганларида, оила бузилиб кетган бўлиши мумкин эди...

Жанжал катта эшикда кимнинг қолишини аниқлашдан бошланди. Миллий таомилимиз бўйича катта эшикда кичик фарзанд қолиши лозим. Лекин икки ўғғилни отаси йўқлигини билдирмай камолга етказган она катта ўғғилнинг уч фарзанди борлигини ҳисобга олиб, унга катта эшикда қолишни таклиф қилди. Бунга кичик келин ўз норозилигини билдирди. Охири, оиладаги тотувликка путур етди. Бутун умр болаларининг бахти-саодати деб яшаган онанинг ҳам тинкаси қуриди. Маҳалла аҳли оила муаммосига хотиржам қараб тура олмади. Бу орада кичик келин бир неча марта ота-онасиникига кетиб ҳам қолди. Маҳалла хотин-қизлари, маслаҳатчи Назирахон Худойбердиева, фаоллардан Каримахон Мирзахоноваларнинг жонсараклиги билан уни инсофга келтиришга ҳаракат қилинди.

Фаоллар ташаббуси билан яраштириш комиссиясининг йиғғилиши ўтказилди. Унга жомеъ масжидининг имоми Абдуқаҳҳор Раззоқов ҳам таклиф этилди.

- Ҳаёт инсонга бир марта берилади, уни ширинлик ва мазмунли тарзда яшаб ўтиш эса ҳаммага ҳам насиб қилавермайди, - дея гап бошлади имом А.Раззоқов. - Бу ҳаётда ўзгаларнинг ташвишларини ҳам ўйлаб, ёнидагиларга қўлдан келганча ёрдам берган, қийинчиликлардан қўрқмайдиган одамларгина чинакам бахт эгалари бўладилар.

Биз сизни бу ерга койиш учун чақирганимиз йўқ. Фақатгина кўпчиликнинг олдида турмуш жуда мураккаблигини, унинг қоидалари ҳам шароитга қараб ўзгариши мумкинлигини айтиб қўйишни лозим деб билдик. Бу соҳада сиз қайнонангиздан ўрнак олишингиз ерак. Бу онахон икки ўғғилни бир ўзи оёққа турғғазди. Не бахтки, улардан бири сизнинг турмуш ўртоғғингиз. қайнонангиз қайноғғангизни катта эшикда қолдиришни ихтиёр қилибдилар. Буни биз ҳам маъқуллаймиз. Сизларга эса янги уйни тезроқ битказишда ҳашар уюштириб, ёрдам берамиз...

Бу гаплар эрта баҳорда бўлган эди. Икки хонали уйнинг қад кўтаришида маҳалланинг деярли ҳар бир фуқароси ўз ҳиссасини қўшди. Келин-куёвлар фарзандлари билан янги уйга кўчиб ўтдилар ва ўз дўстлари олдига дастурхон ёзиб, янги йилни нишонладилар.

Ҳа, Полвонкўлда бугун барча оилалар аҳил ва иноқ турмуш кечирмоқдалар.

Узоқбой САКСОНБОЕВ,

жамоатчи мухбир.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди