№5, 27.01.2011 ҚАБР ЗИЁРАТИ - ОХИРАТНИ ЭСЛАТАДИ
Инсон вафот этгач, уни ювиб, кафанлаб, сўнгги манзили бўлмиш қабристонга элтадилар. Энди инсон бориш бор-у, келиш йўқ, омонсиз, руҳлар қароргоҳида абадул-абад қўним топади. Яқинлари, бола-чақалари қабристонга келиб, унинг қабрини зиёрат қилиб турадилар.
Лекин маълум вақт ўтиб унутадилар. Балки унутмаслар, аммо қабристон зиёратига келишга ҳар доим фурсат бўлавермайди. Ваҳоланки, қабристонларни зиёрат қилиб туриш фойдадан ҳоли эмасдир. Бу ҳақда Расул акрам (с.а.в.) дебдурлар: "қабрларни зиёрат қилиб туринг-лар, зеро, у сизларга охиратни эслатади".
қабрларни зиёрат қилиш учга бўлинади. 1. Шаърий, 2. Бидъат, 3. Ширк. Охиратни, ўлимни эслаш, ўлганларга дуои хайр қилиш учун қабрни зиёрат этиш шаърий зиёратдир. Лекин қаб-ристонга борганда қабрларни силаш ёки ўпиш динимизда маън қилинган. Аллоҳ таоло муборак қилиб қўйган масжидларни қўйиб, қабрлар олдига "савоби кўп" деган ўйда ибодат қилиш учун бориш - бидъатдир.
қабрларни муқаддас деган ўй билан уларни зиёрат қилиб, унинг соҳибларига илтижо қилиш, уларга атаб жонлиқ сўйиш, назр қилиш каби одатлар ширкдир.
Бундан кўринадики, қабрларни зиёрат қилишнинг ўзига яраша одоблари бор. Улуғғ китобларда келибдурки, агар бирор киши қабристонга зиёрат учун борар бўлса, аввал дуруд айтсин. Андин сўнг икки ракаат намоз ўқисин. Ҳар ракаатига сураи "Фотиҳа"дан кейин бир маротаба "Оятал-курси", уч марта сураи "Ихлос"ни ўқисин. Аллоҳ таоло ул қабрни мунаввар қилур. Бу намозни ўқигувчига Ҳаж ва Умранинг савобини битар".
Хўжа Ҳасан Басрий ҳазратлари айтадилар: "Зиёратнинг афзали ота-онанинг қабрини зиёрат қилмоқдир. Зиёрат қилмоққа кунларнинг афзали одина, яъни, жума кунидир. Бу кунда тирикларни кўрса хуш бўладур. Ўликлар ҳам ушбу кунда хушвақт ва осудадур".
Ривоятда келибдурки, Ҳазрати Исо алайҳиссалом қабристон ёнидан кетиб борур эдилар. Бир қабрдан нур чиқиб турганини кўрдилар. Дуо қилиб эдилар, ул қабрдаги мурда тирилиб чиқди. Мурданинг бошига олтин товоқда нур қўйилганди. Ҳазрати Исо алайҳиссалом ундан: "Не сабабдин бундай мартабага етишдинг?" - деб сўрадилар.
Мурда дедиким: Эй, Исо Руҳуллоҳ! Мен бир фосиқ киши эдим. Умримни фисқу-фужур билан ўтказдим. Лекин бир ўғғлим бор эди. Ани мол-дунё сарфлаб ўқитган эдим. Ўғғлим менга ҳар куни дуои хайр қиладур. Шул сабабдан бу даражага мушарраф бўлдим".
Сўрадилар: "Тирикнинг қилган дуоси ўликка наф қилурми?". Мурда деди: "Сиз пайғғамбарлигингизга қанчалик эътиқод қилсангиз, биз ҳам тириклар дуосига шунчалик муҳтожмиз".
Лекин Аллоҳ таоло бандаларни қабр устида намоз ўқишдан, қабрларга панжара қилишдан, улар устига бирор нарсани тиклаш ва бино қилишдан, қабр устига ёзмоқдан қайтардилар.
Ўтмишда бир бой ва бир камбағғалнинг ўғғли оталарининг қабрини зиёрат қилгани қабристонга бордилар. Бойнинг қабри ниҳоятда муҳташам, қабр усти ғғишт ва мармар билан қопланган бўлиб, камбағғалнинг қабри эса оддий, бир уюм тупроқдан иборат эди. Бойнинг ўғғли камбағғалнинг ўғғлига қараб: "Менинг отам қабрини кўряпсанми, қандай ҳашаматли?! Сенинг отанг қабри эса кўримсиз, бир ҳовуч тупроқдан иборат", - деб масҳара қилди.
Шунда камбағғал йигит: "қиёмат бошланганда сенинг отанг устидаги шунча юки остидан қутилиб чиққунча, менинг отам, иншооллоҳ, Жаннатга етган бўлади" - деб жавоб қилган экан.
Ҳадиси шарифларда мазкурдурки: "Ўликларни ҳақорат қилманглар, улар ўз қилмишлари ортидан кетдилар, "Ўлганларни сўкиб, тирикларга азият бер- манглар", "Кимки, отаси қабрда ётганда ҳам унга яхшилик қилишни хоҳласа, отасидан кейин унинг дўстларига яхшилик қилсин".
Ҳа, қабристонни зиёрат қилиш керак. Бироқ Ҳадиси шарифда айтилганидай: "қабрдаги маййит қолган аҳли-аёли ва қариндошларининг "дод" солиб йиғғлашлари сабабли азобланади". Буни барча зиёрат қилувчилар билишлари лозим.
Лолахон ТОЖИМИРЗА ҳожи қизи тайёрлади.
|