№5, 27.01.2011 ШУНАҚАСИ ҲАМ БЎЛАДИ
ПАРИЖДАН БЎРИЛАР ОРАСИГА
Ёввойи табиат қўйнида, бўрилар орасида яшаш учун франциялик Литисия Беккер исмли қиз она шаҳри Парижни ташлаб, Россиянинг Тверь областидаги Бельково қишлоғғига кўчиб келди.
- Ёшлигимдан ёввойи ҳайвонларни ўрганишни орзу қиламан. Айниқса, бўрилар мени жуда қизиқтирарди. Лекин Францияда бўрилар жуда кам. Страсбург университетига ўзим қизиққан соҳа бўйича ўқишга кирдим. Битирувчи талаба сифатида диплом ҳимоя қилишим учун кўп материал йиғғишим лозим эди. Бир сафар интернет орқали ёввойи жонзотларни, шу жумладан, бўриларни ўрганувчи Россиядаги "Мусаффо ўрмон" биостанцияси ҳақида ўқидим. Улар билан боғғландим. Кўп ўтмай Россияга келдим. Лойиҳа раҳбари Владимир Благов ўрмонни қандай эшитиш ва кўриш мумкинлигини, бўрилар билан қандай муомалада бўлишни ўргатди.
Диплом ҳимояси учун материаллар йиғғиб, юртимга кетдим. Лекин қўлим ишга бормади. қалбим Россия ўрмонларида қолганлигини ҳис қилдим, - дейди Литисия.
Шу боис, қиз Россияга қайтишга қарор қилди. Маълум муддат ишлаб, йўл ҳаражатлари учун зарур маблағғ жамғғарди. Ҳозир у олис, ўрмон ичидаги Бельково қишлоғғида ёғғочдан қурилган уйлардан бирида яшамоқда. Бор-йўғғи олти нафар қўшниси бор, холос. Телевизор, иссиқ сув, чиройли ҳаёт унинг учун хотирага айланган бўлса-да, ўзини жуда бахтли ҳисобламоқда.
- Бўрилар одамлардан кўра тўғғрироқ. Улар ҳеч қачон бекордан- бекорга одамларга ҳужум қилмайди. Бўрининг ваҳшийлиги инсонлар томонидан тўқиб чиқарилган афсона, деб ҳисоблайди Литисия.
ҲАР ТЎҒРИДА
ЎЗИГА ХОСЛИК
ЭЪТИБОРНИ ТОРТАДИ
Тадқиқотларнинг кўрсатишича, ҳар қандай маҳсулотнинг чиройли ўрови ёки қутиси ана шу маҳсулот сотувини камида 10 фоизга оширади.
Бундан ташқари, ўз иш офисини ёки корхонанинг ички, ташқи кўринишини ўзига хос, чиройли тарзда безаган ишбилармон ҳам яхшигина даромад олади. Ҳеч ким сизнинг бизнесингизга эътиборсиз бўлмасин десангиз, ташқи кўриниши, кўргазмаси чиройли бўлган магазин соҳиблари ғғояларидан фойдаланинг, уларнинг иш услубини ўрганинг.
"АиФ" материаллари асосида
Ф.ИБАЙДУЛЛАЕВ тайёрлади.
|