№6, 03.02.2011
ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК РИВОЖЛАНАДИ
Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида вилоят хотин-қизлар қўмитаси, "Оила" илмий-амалий маркази вилоят бўлими ҳамда Ўзбекистон Либерал Демократик партияси вилоят Кенгаши билан ҳамкорлигида "Ёш оилаларда тадбиркорликни шакллантириш" мавзуида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.
Анжуманда "Оила" илмий-амалий маркази вилоят бўлими директори Д.Саматова, фуқаролик жамиятини ўрганиш институти Андижон минтақавий ахборот-таҳлил маркази бош илмий ходими А.Узоқжонов, савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси шўъба бошлиђи Ҳ.Ҳожиакбаров, "Ҳунарманд" уюшмаси вилоят бўлими раиси М.Юсупова ҳамда "Микрокредитбанк" вилоят филиали мутахассиси А.Ҳасановлар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги йўл-йўриқлар, имтиёзли кредитлар хусусида батафсил тўхталдилар.
Баҳс мунозарага бой бўлган ушбу семинар ёш оилаларни даромад топишнинг янги имкониятларини қидиришлари учун кенг йўл очиб, бу борадаги билим ва тушунчаларини янада оширди.
Семинарда вилоят хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси Г.Тўйчиева иштирок этди.
З.АБДУЛЛАЕВА.
|