№6, 03.02.2011 ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИГА
НОМЗОДЛАР ҲАҚИДА ҲИКОЯЛАР
ЮКСАК ИҚТИДОР СОҲИБАСИ
Андижон давлат тиббиёт институтининг 5-босқичида таҳсил олаётган Гулҳаё Холматова намунали ҳулқи, аъло ўқиши билан устоз-мураббийлари ҳамда тенгдош талабалар ҳурматини қозонган. қолаверса, у жамоат ишларида ҳам фаолдир. Институтда олаётган билимларини мустаҳкамлаб бориш йўлида тинимсиз изланади. Тиббиёт илмининг мураккаб қирраларини пухта ўзлаштириш, кўп ўқиш, иқтидор ва салоҳияти намойишини амалда кўрсатиш учун тинимсиз ҳаракат қилмоқда.
Гулҳаёдаги туђма истеъдод бугун унинг серқирра фаолиятида яққол кўзга ташланиб турибди. Бу эса унинг эгаллаётган мутахассислигига доир бир қатор илмий мақолалар ёзиб, уларни хорижий давлатлар матбуотида чоп эттираётганидан, спортда, маданий-маърифий тадбирларда, соҳасига оид илмий анжуманларда, ёшлар форумларида қатнашаётганидан маълумдир.
Умуман, Гулҳаёнинг ютуқларини бирма-бир санайдиган бўлсак, бунга мисоллар жуда кўп. Фақат бир жиҳати борки, Гулҳаёнинг мақсадлари аниқ. У келажакда тиббиёт илмининг билимдон, салоҳиятли кишиси бўлиб етишишни ният қилган.
Айни пайтда "Болаларда сколиоз касаллиги ва унинг олдини олиш" мавзуси устида илмий изланишлар олиб бормоқда.
Айтиш жоизки, Гулҳаё Холматова мазкур мавзу доирасида излана бориб, тиббиётда янгилик жорий этмоқда. У "Келажак овози - 2010" ёшлар танловининг республика босқичида "Рационализаторлик таклифлари" йўналиши бўйича муваффақиятларга эришган.
Улуђнор туманида туђилиб, вояга етган бу иқтидор соҳибасини илм, фан жабҳасининг келажак вориси, тиббиётимиз умид юлдузи, дея атасак, хато бўлмайди.
ГУЛЧИРОЙ - ДАВРИМИЗ ҚИЗИ
Гулчирой Алиева бадиий ижодга,адабиётга қизиқаётган ёшлардан бири. У ҳозир мактаб ўқувчиси. Лекин шу даврдаёқ орзу-мақсадларини аниқ белгилаб олишга улгурди. Келажакда журналист бўл-моқчи. Шу мақсадда адабиёт фанини севиб ўрганмоқда. Ижодкорлар ҳаётини ўрганиш асносида эса ўзидаги иқтидор қирраларини шакллантириб боришга интилмоқда.
Бу эса Гулчиройнинг ўз устида ишлашида, изланишларида намоён бўлаётир. Гулчирой хўжаободлик ҳажвчи ёзувчи Тўхташ Ашуров ижодини ўрганишга аҳд қилган ёш тадқиқотчидир. Бу борада у дастлабки изланишларини бошлаб қўйган. "Андижонлик кулгу дарђаси" деб номланган ижодий иши билан у "Келажак овози" кўрик-танловида қатнашди. Танловнинг вилоят босқичида фахрли 3-ўринни эгаллаши эса Гулчиройнинг бадиий ижод соҳасидаги илк ютуђи бўлди.
Ҳа, Гулчирой Алиева изланувчан, тиришқоқ қиз. Унинг ниятлари катта. Давримизнинг илђор, иқтидорли ёшлари сафида боришни, фан-таълим соҳаларини чуқур ўрганишни ва пухта илм эгаллашни хоҳлайди. Айтиш жоизки, Гулчирой учун бу борада "Келажак овози" танловида ђолиб бўл-ганлиги чегара эмас. У яна-да юксакларни кўзламоқда. Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлигига номзоди қўйилгач, ўз устида чуқурроқ ишлашга ҳаракат қилди ва ижобий натижани қўлга киритди. Хўжаобод туманида ўтказилган номзодларни саралаш беллашувида фан йўналиши бўйича фахрли 1-ўринни эгаллади ва вилоят босқичида республикага йўлланма олган 15 нафар иқтидорли қизлар қаторидан муносиб ўрин олди.
Биз давримиз қизи Гулчирой Алиевага (у айни пайтда Хўжаободдаги 5-умумтаълим мактабининг 9-синфида ўқимоқда) ижодий парвозлар тилаймиз.
СОҒЛОМ ҲАЁТ - УНИНГ ШИОРИ
Шаҳнозахон Жўраева 1991 йилда Андижон шаҳрида туђилган. Айни пайтда Андижон давлат тиббиёт институти 4-босқич талабаси, Зулфия номидаги Давлат мукофотига фан йўналиши бўйича номзод.
Шаҳноза 2007 йили мазкур олийгоҳнинг педиатрия факультетига ўқишга қабул қилинган. У ўқишнинг дастлабки йилидаёқ ўзининг тиришқоқлиги, билимга чанқоқлиги билан курсдошлари орасида ажралиб турди. Гематология, практология, офтольмология, биохимия фанларига қизиқиши ортди. Бу фанлар бўйича изланиб ёзган мақолалари газеталарда чоп этилди.
2010 йил 15 май куни Мирзо Улуђбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида "Фалсафа, фан, таълим" мавзусидаги иккинчи Республика илмий-амалий анжуманида "Критерии здорового образа жизни" номли илмий мақоласи билан қатнашиб, фахрли 2-ўринни олди. Диплом ва сертификатга сазовор бўлди.
Шаҳноза тиббиёт сирларини ўзлаштириш билан бирга, тил ўрганишга ҳам астойдил ҳаракат қилмоқда. Инглиз ва француз тилларига бўлган қизиқиши унга вақт топиб, шуђулланиш имконини бермоқда. Шу билан бирга, корейс тилини устозлари Ф.Мирзаева, Н.Тожиматов кўмагида мустақил ўрганмоқда.
Иқтидорли ва изланувчан талаба спортнинг енгил атлетика ва волейбол тури бўйича мунтазам шуђулланиб келди. Вилоятда ўтказилаётган спорт мусобақаларида ҳам қатнашиб, фахрли ўринларни қўлга киритган.
Шаҳноза Жўраева ҳозирги вақтда "Спортчиларда учрайдиган камқонлик касали ва унинг олдини олиш услублари" мавзусида илмий иш олиб бормоқда. У ўқишда ва спортда ҳамон олдинда. Зеро, иқтидор ва интилиш бор жойда шубҳасиз муваффақият бўлади.
|