Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Сиёсат ва хаёт

№6, 03.02.2011

ЖАРАЁН

КОНЦЕПЦИЯ - ФАОЛИЯТИМИЗ МЕЗОНИ

Бугунги кунда Президентимиз Ислом Каримовнинг Ўзбе-кистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида сўзлаган "Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси" номли маърузаси атрофлича ўрганилиб, ундан келиб чиқадиган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ режалар белгилаб олинмоқда.

Ўтган 19 йил давомида амалга оширилган ишлар, жумладан, жаҳонда юз бераётган иқтисодий инқироз даврида мамлакатимизда оқилона сиёсат туфайли юксалишга эришиш, халқимиз турмуш даражасининг ошиши юртимиздаги ҳар бир фуқаронинг қалбини ђурурга тўлдирмоқда.

Концепцияда давлат аҳамиятига молик муҳим вазифаларни ҳал этишда ҳокимият ва бошқарув тизимини, хусусан, парламентни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, сиёсий партияларнинг ролини ошириш, суд-ҳуқуқ тизимини, сайлов қонунчилигини такомиллаштириш, фуқаролик жамияти институтларини, оммавий ахборот воситалари мавқеини кўтариш, шунингдек, демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, иқтисодиётнинг юксалишини таъминлашга қаратилган бир қатор қонунчилик ташаббусларини илгари суриб, мана шу жараёнлар тизимига доир муҳим йўналишларни белгилаб берди.

Юртимизда кўппартиявийлик тизимининг тобора мустаҳкамланиши давлат ҳокимиятининг учта субъекти, яъни, президент, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлар ўртасидаги ваколатларни янада мутаносиб тақсимланишини таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар юзага келмоқда.

Бу борада Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 98-моддасининг таҳрири юзасидан билдирган таклифлари фуқароларимиз томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Унда Вазирлар Маҳкамасининг соҳалар бўйича раҳбарлиги принципларига ўзгартиришлар киритиш зарурлиги билдирилди. Шу билан бирга, Бош қомусимизнинг 78-, 93-,96-,98-моддаларига киритилиши зарур бўлган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам фуқароларимизнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, ҳуқуқий маданияти, сиёсий партияларнинг етуклик даражасига даҳлдор эканлиги аҳамиятга моликдир.

Суд-ҳуқуқ тизими, сайлов қонунчилигини такомиллаштириш, фуқаролик жамияти институтларини ва ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолияти бўйича тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, янги қонунлар қабул қилиш, айниқса, жамоатчилик назоратини кучайтириш борасида билдирган фикрлари концепциянинг асосий негизини ташкил қилади.

Умуман, бу концепцияда сиёсий партиялар ва айниқса, депутатларнинг фаолияти аниқ, равшан қилиб белгилаб берилган. Шу ўринда айтиш жоизки, мазкур концепциянинг ва бошқа қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига етказиш муҳим вазифалардан биридир. Шундан келиб чиқиб айтганда, ҳозиргача Асака туманидаги 18 та МФЙ, 1 та касб-ҳунар коллежида йиђилишлар ўтказилди.

Албатта, бу борада ишлар давом эттирилади. Асосий мақсадимиз ҳар бир киши мазкур концепцияни қалбдан идрок этсин ва унда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ўз ҳиссасини қўшсин.

М.САИДОВА,

Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати,

Асака туман 1-сон ФҲДЁ бўлими мудираси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди