Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№6, 03.02.2011

2011 ЙИЛ - "КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК ЙИЛИ"

ХИЗМАТЛАРИМИЗ КЎЛАМИ КЕНГАЯДИ

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йилдан-йилга яхшиланиб бормоқда. Чунки шу орқали мамлакатимиз аҳолисининг турмуш даражаси юксалмоқда, иш билан бандлик таъминланмоқда. Бу эса фуқаролик жамияти барпо этиш сари борилаётган бир даврда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг изчил кўринишидир.

"Микрокредитбанк" Андижон вилоят филиали томонидан ҳам ислоҳот талаблари асосида иш юритилмоқда. Айниқса, тадбиркорликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратишга қаратилган саъй-ҳаракатлар учун кенг шароитлар очиб бериш, бу борада тадбиркорлик субъектларига кредитлар ажратишда муайян натижаларга эришиляпти. Бу соҳадаги ютуқларимиз кўлами айниқса, 2010 йилда бир қадар ортганлиги қувонарлидир.

Масалан, 2010 йилда кичик бизнес субъектларига жами 16265400000 сўм кредит маблађлари ажратилди. Шу ҳисобига 13311 та янги иш ўринлари барпо этилди. Шундан хотин-қизлар ўртасида тадбиркорликни кучайтириш мақсадида тадбиркор аёлларга 3377560000 сўм кредит маблађлари ажратилганини алоҳида сўзлаш ўринли. Ажратилган мазкур кредитлар мақсадли йўналтирилиб, 1019 та ишчи ўрни ташкил қилинди. Бугунги кунда яратилган иш ўринларида кўплаб хотин-қизларимизнинг бандлиги таъминланган.

2011 йилни юртбошимиз "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили" деб эътироф этдилар. Бу эса фуқароларимиз манфаатлари йўлидаги яна бир катта имкониятдир. Негаки, тадбиркорлик, хусусий бизнес нечођли ривожлантирилса, эл-юрт фаровонлиги, маъмурчилик шу қадар юксалаверади.

Демак, айтиш жоизки, "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили"да банк тизими муассасалари фаолияти ҳам ривожланади. Шу маънода, вилоятимиз аҳолисига, кўплаб мижозларимизга кўрсатилаётган хизматларимиз кўлами янада ортиши, шубҳасиздир.

Алишер ҲАСАНОВ,

"Микрокредитбанк" ОАТБ Андижон филиалининг

кредит бўлими бошлиђи.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди