Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Адабиёт

№6, 03.02.2011

Ҳикоя

ОХИРАТГА ҚОЛГАН ЖАЗО

(Давоми. Боши ўтган сонда.)

Ўн мингни олган Восит иккала хотинига ҳам лом-мим демай, ђойиб бўлди. Воситнинг иккала уйидан ҳам қарз берганларнинг кети узилмайди. Бир куни икки йигит келиб, "эринг топилмаса, уйингни сотиб бер, бўлмаса қизларингни олиб кетаман", деганда Жумагул ҳушини йўқотди. Шифохонада ўзига келган Жумагул тилдан қолган эди. Ҳаммадан ҳам Асалга қийин бўлди.

Гаров ҳисобига машинани ҳам олиб кетишгач, ҳам пулдан ҳам машинадан ажралган Асал гаранг бўлиб қолди. Эл-юрт, болалари нима дейди. Уларга тушунтиргани билан тушунармикан. Ўђли қанчадан-қанча ниятлар билан яқиндагина ҳайдовчилик гувоҳномасини олган. Ҳамма кечирганда ҳам ўђли кечирмаса керак. У кўз ёш тўкиб Нодиранинг олдига борди. Воситга уни у таништирган. Нодира "менинг ундек эрим йўқ", деб туриб олди. У ёқдаги хотини тўшакда бўлса, қизлари нима ҳам қилиб бера олади. Буларни ўйлаган Асал тарвузи қўлтиђидан тушиб уйига келди. Пул дарди ёмон экан.

Асалнинг келишган қомати эгилди-қолди. Восит йўқолгандан кейин олти ой ўтгач, Нодира уйига Нодир исмли танишини киритиб олди. Ахир, унга ҳимоя ҳам керак-да. Бўлмаса, одамлар келавериб жонига тегиб кетади. Нодир наркотик модда билан шуђулланар экан. У аста Нодирани ҳам бу ишга ўргатди. Кунларнинг бирида наркотик модда олиб кетаётган Нодира қўлга тушиб қолди. У ҳамма айбни Нодирнинг кўрсатмаси билан Воситга юклади. Воситга қидирув эълон қилинди. Орадан икки йил ўтиб, Восит қўлга олинди. У қанча ўзини оқламасин, қочиб юрганлиги учун айбдор ҳисобланиб, узоқ муддатга қамалди. Нодирага эса олти йил қамоқ жазоси белгиланди. Ёлђиз қолган ўђли болалар уйига топширилди.

Эри қамалгандан сўнг ҳеч қанча ўтмай, Жумагул вафот этди. Ота қамоқда, она йўқ. Ёлђиз қолган икки қиз йиђи-сиђи билан кунларини ўтказа бошладилар. қайишадиган одаминг бўлмаганидан кейин қийин экан. Латофат йигирма бешдан ўтиб қолди. Назира йигирмага чиқди. Биров келин қилайин демайди. қариндошлар ҳам Воситнинг қарзини сўраб келувчилардан зериккан. Бунинг устига бир йигит Латофатнинг бошини анча айлантириб юрдию, ташлаб кетди. Опасининг номи ёмон бўлгандан сўнг синглисини ҳам ҳеч ким сўрамади.

Ўн йил қамоқ жазосини ўтаган Восит уйига қайтмоқда. У ўйга толган. Нодира қамоқда вафот этибди. Ўђли кап-катта бўлиб қолгандир. Жумагулнинг вафотидан сўнг қизлари эр қилмабди. У қаерга боришини билмай гаранг эди. Таваккал билан кунни қорайтириб, ўз уйига йўл олди.

Эшик тақиллади. Латофат эшикни очди. Эшик тагида сочлари оқарган, беллари букик одам турар эди. У отаси эди. Латофат бир оз тикилиб турди-да, эшикни қарсиллатиб ёпди. Воситнинг кўзларига ёш келди. У ортига қайтди. Ўђли пайвандчи бўлибди. Унинг олдига борсинми? У ҳам ҳайдаб солса, нима қилади. Бошқа борадиган жойи ҳам йўқ.

Отасини кўрган Соҳиб аввалига танимади шекилли, бир оз туриб қолди. Танигандан сўнг йўл бериб, ичкарига бошлади. Восит ҳовлига назар солди. Анча йиллар одам турмаганидан нураб қолибди. Соҳибнинг қовођи солинган бўлса-да, отасига дашном тошларини отмади. Нима бўлганда ҳам ота-да.

Ярим тунда уйқудан уйђонган Восит ўзини ёмон сеза бошлади. Ўн йиллик қамоқ ҳукмини ўтказган. Ҳа, умри тугаганга ўхшайди. У ортига назар ташлади. Кўп хатоликларга йўл қўйди. Куни битиб вафот этса унинг бировдан қарзи бўлса, ким тўлайди деб сўралади. Шунда ўђли "мен" дейиши аниқ. Шу билан барча қарзи ўђлининг зиммасига ўтади. У бу қарзларни тўлай оладими? Пайвандчиликдан келадиган даромад билан икки дунёда ҳам тўлай олмаслиги аниқ. Ўзи-ку, қилган гуноҳларига яраша жазосини олар. Ўђли-чи, отасининг қарзини қайдан тўлайди? У пиқиллаб йиђлай бошлади.

Отасининг йиђисидан кўзини очган Соҳиб тикилиб қолди. Ўђлининг қараб турганини кўрган Восит ўзини унинг қучођига ташлади-да:

- Гуноҳкор отангни кечир, болам, - деёлди холос.

Соҳиб нимадир деб, отасининг кўнглини кўтармоқ ниятида ўзига қаратмоқчи бўлганда, Восит мувозанатини йўқотди, у ҳаққа ўз омонатини топширган эди.

Абдусалом ИСОқОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди