Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хар тугрида

№6, 03.02.2011

ЮРТИМИЗНИНГ ТАРИХИЙ ГЎШАЛАРИ

АНДИЖОН ШАҲРИ ГУЗАРЛАРИ

ОРЗИҚУЛБЕК ГУЗАРИ

Шаҳарнинг Чувалачи, Дарвоза ођзи ва Майдон маҳаллалари ўртасидаги гузар, илгари шу номли маҳалла ҳам бор эди. Хўш, Орзиқулбек ким бўлган? Биздаги маълумотларда кўрсатилишича, сўнгги қўқон хони Худоёрхоннинг катта ўђли Насриддинбек Андижон ҳокими этиб тайинланганида (1874-1876 йил боши) Орзиқулбек унинг энг яқин кишиларидан бўлган. Бир сафар икковлари нима сабабдандир гап талашиб қолишган (Андижон турмасидаги хавфли бир ўђрини ҳоким рухсатисиз бўшатиб юборган деган гаплар ҳам бор) ва Насриддинбек ундан қаттиқ ҳафа бўлган.

1875 йил ёзида Чор армияси водийга бостириб кириб Наманганни эгаллагач, сўнгра Балиқчи ва Чинобод томондан Андижонга ҳужум бошлаган, Орзиқулбек Насриддинбекка ўчашиб махфий равишда рус қўшинлари қўмондони генерал-лейтенант Терентьев билан учрашган ва бироз сабр қилишларини, янги йил бошидан рус қўшинларини шаҳарга олиб кириб, қон тўкмасдан тинчлик билан Андижонни олиб беришга ваъда қилган. қўмондон ҳам бунга кўнган ва афтидан, Орзиқулбекка мукофот ҳам ваъда қилган.

Ниҳоят, 1876 йил,18 январ тунда бу хоин рус қўшинларини шаҳарнинг шарқ томонидан айлантириб "Экин-тикин" қишлођи орқали Эски шаҳарга олиб кирган. Аҳолини қўрқитиш учун бир марта замбаракдан ўқ узилган холос. Архив ҳужжатларининг хабар беришича, Орзиқулбек бу хизмати учун "Муқаддас Анна" ордени билан мукофотланган ва унга умрбод каттагина нафақа тайинланган.

Чор ҳукумати Орзиқулбекка ўзи турган маҳаллада тегирмон, чойхона ва меҳмонхона қуриб фойдаланишга ҳам рухсат берган. Шу тарзда "Орзиқулбек гузари"га асос солинган. ХХ аср бошларида ҳам Орзиқулбек тирик эди. Биз гаплашган кексаларнинг айтишича, одамлар уни кўрганида "Ҳе, сотқин Орзиқулбек кўр!" - деб сўкиниб ўтишарди (у 1853 йили рўй берган қипчоқ қирђинларида қатнашиб чап кўзига ўқ теккан ва кўзини умрбод қора матоҳ билан бођлаб юрган, унинг ва укаси Обоқулбек авлодлари ХХ аср 80-йилларигача яшаган.

УМАРБЕК ГУЗАРИ

Ушбу ном қўқон хонларидан Умархон номи билан бођлиқдир (1809-1822). Умархон хонликка кўтарилмасдан илгари Марђилон ҳокими, унда "Умарбек" деб аталар эди ва ана шу йиллари уни Андижон шаҳар ҳокими, ота томонидан қариндоши Раҳмонқул додҳо қизи Моҳлар ойимга уйлантиришган. қўқон ва Марђилон удумига кўра, куёв ва унинг навкарлари (халқ тилида "куёв навкар") келин хонадонида бир ой меҳмон бўлишади. Куёв Умарбек ўз навкарлари билан Андижоннинг ђарбидаги ҳозирги "қора янтоқ" ва "Ҳинди мозор" томонларда кундузи ов қилишар (у вақтлари бу ерлар тўқайзор эди), кечқурун шаҳарга қайтишиб, тўй базми ўтказишар эди. Шу тарзда Раҳмонқул додҳо ҳовлиси жойлашган маҳалла кейинчалик ободлашиб куёв номига "Умарбек гузар" деб аталиб кетган. Ушбу гузар шаҳар ђарби томон катта карвон йўли ўтгани сабаб Андижоннинг энг гавжум гузарларидан ҳисобланган ва "Ўйлиқ даҳаси" қарамођида бўлган.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди