№6, 03.02.2011 МАДҲ
ОНА - БУЮК УСТОЗ
"Миллатнинг келажаги оналар қўлида"
Оноре Де Бальзак.
Оилада тарбия ота намунаси, она ибрати билан юзага келади. Шарқда азалдан оила тарбия ўчођи саналган. Инсон камолоти борасидаги бу муҳим ва нозик масала узоқ йиллик тажриба ва ҳаётдан олинган сабоқларга бођлиқ. Шу сабабли тарбия масаласига кўпни кўрган момолар, пиру-бадавлат ва билимли кишилар, энагалар ҳам жалб этилган.
Бугунги кунда оила, бођча, мактаб, олий даргоҳ ва ҳаёт мактаби - барчаси тарбияга таянади. Инсон дунёга келгач, илк кунлариданоқ алоҳида парвариш ва ђамхўрликларга муҳтож бўлади. Ана шу табиий эътибор ҳам тарбия асосига қурилган бўлиши керак. Болани белгиланган кун тартиби ва гигиена қоидалари асосида парваришлаш тартиб-интизомга одатлантириш ҳолатлари табиий эҳтиёждир.
Фарзанд учун ҳаётдаги биринчи устоз она эканлигини бугунги кун олимлари ўз тадқиқотларида тўла-тўкис эътироф этмоқдалар. Демак, ёш авлод учун мустақил ҳаётга қадам қўювчилар учун биринчи галда оналарнинг маънавий дунёси, ахлоқий тарбияси ва мулоқот маданияти намуна мактабидир.
Фарзанд тарбиясининг кейинги ўсмирлик, балођат ва камолот босқичларида тарбиячи, муаллим ва устозлар унга ҳаёт сабођини берадилар. Бу бир-бирига бођланган узлуксиз таълим-тарбия миллий маънавиятимизнинг ўзагига айланган.
Бу ўткинчи дунёда инсон доимо орзу-умидлар билан яшайди. Одобли, тарбияли, имон-инсофли, диёнатли, кўрганда кўз қувонадиган, инсоний фазилатларга бой ўђил-қизлар ўстириб, уларнинг бахти, камолини кўриб яшаш ҳар бир инсоннинг эзгу орзусидир.
Бола тарбиясида маънавиятнинг ўрни катта. Бу борада муҳтарам Президентимиз И.А.Каримов аниқ ва теран фикр билдирган: "Маънавият инсоннинг қон-қонига, суяк-суягига йиллар давомида она сути, оила тарбияси, аждодлар ўгити, Ватан туйђуси... билан қатра-қатра бўлиб сингиб боради".
Гўдагини дунёга келтирган она нафақат уни сођлом ўстиришни, балки, ҳар жиҳатдан тўкис, баркамол, юксак маънавиятли, билимли бўлиши учун масъулдир. Баъзи оилалар биридан бўлмаса-биридан орзу-ҳавас кўраман деган илинжда, ўз шароитига қарамай, қатор-қатор фарзандли бўлишади. Аммо уларни тарбиялаш ва моддий таъминотида қийналиб қоладилар. Келажакни ўйламай босилган қадам эртага турли кўнгилсизликларни, ортиқча ташвишларни, афсус-надоматларни келтириб чиқариши мумкин.
Инсонийлик мулки сарҳисоб қилинганда ҳеч кимсадан бойлик, мол-дунё сўралмайди. Балки, биз тарбиялаган, камолга етказган, кўзимизнинг оқу-қораси - фарзандлар ҳақида сўралади. Шундай пайтда бошимизни тик тутиб, ёруђ юз билан ўђил-қизларимиз ҳақида фахрланиб, ђурурланиб сўз айтишлик бахти насиб этсин.
Тилагим, ҳар бир онага, ҳар бир инсонга эзгу ниятлари йўлдош бўлсин.
Насибахон ЭРГАШЕВА,
Булоқбоши туманидаги
25-умумтаълим
мактаби ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси.
|