№6, 03.02.2011 (КИЧИК ҲИКОЯ)
ТАСКИНЛИК
Ана, қор парчалари осмон элагидан тўкилмоқда. Тонгда ҳам, тунда ҳам бирдек... Собир ота катта чинор остидаги супада ёлђиз ўтирибди. Ёђаётган оппоқ қор унинг елкаларини қоплаб олган...
Отанинг юзлари сарђимтир, кўзлари умидсиз, соқол-мўйлови қордай оқарган. Ўзи эса сўлђин бир аҳволда. Унинг юзидаги сон-саноқсиз ажинлар аччиқ ҳаётидан дарак беради.
Собир ота чинорнинг яланђоч бўлиб қолган шохларига қаради-ю... ҳорђин уф тортди. Бўђзига нимадир тиқилди ва толиққан кўзлари қоронђулашиб кетди, вужудини титроқ босди. қалтироқдан қароқларини юмиб олди. Шу онда у ёшлигини қўмсади. Ке-йин... кейин ҳаёллари олис болалиги томон олиб кетди...
"Э-э-ҳ, ёшлигим! қанийди ортга қайтса эди ёшлигим..." - чуқур хўрсинаркан, елкаларидаги қорни аста қоқди.
...қишлоқда ҳамма уни Собир полвон, деб чақиришарди. Унинг- сиз ҳеч бир улоқ ўйинлари, кураш мусобақалари ўтмасди. Собир полвон доим уларда қатнашиб, ҳамиша ђолибликни қўлга киритар эди. Эҳ! Тођни урса, талқон қиладиган йигит эди у. Ҳозир-чи, ҳеч нарсага ярамайдиган хас-чўпга айланди-қолди...
Собир ота кўзларини юмган ҳолда яна, нималарнидир пичирлади. Ҳудди шу пайт узоқдан кимдир "Бобожон! Бобожон!" - дея қичқирди. Бу Собир отанинг набираси Равшан эди. Отахоннинг ҳаёллари тарқаб кетди. У ўзига келиб, кўзларини ҳиёл очди. Чинор ёқалаб ўтган йўлакдан набираси чопқиллаб келарди.
Бобосига яқинлашиб: "Бобожон, нима қилиб ўтирибсиз бу ерда? Туринг, кетамиз. Совқотиб кетибсиз-ку?.." - деди.
Бобоси ўрнидан қўзђалди. Яна устларини қоқаркан, набираси билан қўл ушлашиб кетишди.
...Собир ота ҳозироқда ўзининг ҳаётидан бироз норози ҳолатда, юрагига қил сиђмай устидан ёђаётган қорни ҳам менсимай ўтирганди. Бироқ набирасининг ташрифи уни дадиллантирди. Бирга-бирга етаклашиб боришаркан, набирасига кўз югуртирди. Умрининг давомчиси бўлган набирасининг унга кўрсатган эътибори ва меҳри кўнглига таскин бађишлади. Бирдан чеҳраси ёришиб, қалбида ҳаётга нисбатан умид уйђонди.
...Ҳаммаёқ оппоқ. қуёш эса ёстиққа бош қўйиш тараддудида.
Собир ота йўлда кетаётиб, набирасини эркалатди: "Менинг полвон болам!.."
Илҳомжон ТОЖИБОЕВ,
Андижон санъат коллежи талабаси.
|