Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Хидоят нури

№6, 03.02.2011

ИМОНСИЗЛИК - КАТТА ФАЛОКАТ

Инсон вафот этгач, уни ювиб, кафанлаб, сўнгги манзили бўлмиш қабристонга элтадилар. Энди инсон бориш бор-у, келиш йўқ, омонсиз, руҳлар қароргоҳида абадул-абад қўним топади. Яқинлари, бола-чақалари қабристонга келиб, унинг қабрини зиёрат қилиб турадилар.

Мўмин охиратни топиш учун дунёни қўлга киритса, ҳар куни ўлишим мумкин деб, ўлимга ҳозир бўлса, охират йўлчиси эканини унутмай, Жаннатга элтувчи амалларни ихлос билан бажарса, Аллоҳ таолонинг зикрини, шукрини қилса ва шу ҳолда ҳаётдан кўз юмса, Жаннатга киришидан умид қилинади.

Донишмандлар дебдурлар: "Мўминнинг имони қалбидадир. қалбдаги имоннинг тилда ва жисмда кўриниши фарздир. Тил қалб таржимони. Тил ва вужуд қалб билан бўлса, имон қимматли бўлади".

Лекин имоннинг комил бўлмоқлиги фақат Аллоҳга аёндир. Чунки Шайтон бадбахт доимо инсонларнинг имонига чанг солади. Фурсат топиб, имонини олса, инсон абадул-абад дўзах оловига гирифтор бўлади.

Расул Акрам (с.а.в.) дебдурлар: "Амаллар охирига қараб баҳоланади. Ҳар бир мусулмон Аллоҳ таолодан умрининг охирини хайрли қилишини сўраб, дуо қилиши вожибдир. Чунки имон бой берилишидан энг кўп қўрқиладиган вақт жон чиқар вақтидир".

Бир солиҳ йигит Ҳизр алай-ҳиссаломни кўргиси келаверадиган бўлиб қолибди. Нияти унинг дуосини олиш эди. Бир шайхнинг олдига бориб: "Ҳизр алайҳиссалом билан учраштиринг" - деб кўп ялиниб-ёлворибди. Шайх: "Менга яқинроқ ўтир-да, кўзингни юм", - деб буюрибди. Бир дақиқадан сўнг "оч", деб амр қилибди. Йигит ўзини Каъбатуллоҳнинг рўпарасида кўрди. Ҳайратланди, юраклари ҳапқириб кетди.

"Шу ерда ўтир, - деб буюрди шайх. - Бомдод намозини ўқиганингдан сўнг, ўнг томонингда оқ кийимда Ҳизр алайҳиссаломни кўрасан. Унга маҳкам ёпиш".

Йигит бомдод намозини ўқиганидан сўнг, шошиб ўнг томонига қаради. Оппоқ кийинган хушсурат киши ўтирарди. Йигит у кишининг қўлини маҳкам ушлаб: "Сиз Ҳизрмисиз?" - деб сўради.

"Аллоҳ таоло оқибатингни хайрли қилсин, мени қўйиб юбор," - деди у киши. "Йўқ, аввал айтинг, сиз Ҳизрмисиз?" - деди йигит. У киши олдин айтган гапини яна такрорлади. Аммо йигит ушлаб олган кишисини Ҳизр алайҳиссалом эканлигига аниқ ишонгач, кейин ундан дуо олмоқчи эди. "Айтинг, Ҳизрмисиз? Ростини айтинг" деди.

Шунда Ҳизр алайҳиссалом дедилар: "Эй йигит! Кеча сени каромат билан бу ерга келтириб қўйган киши бугун имонсиз ҳолда дунёдан кўз юмди. Мен сени "оқибатинг хайрли бўлсин", деб дуо қиляпман. Бундан ортиқ сенга нима керак?"

Бу сўздан йигит ҳайратга тушибди. Бир умр имон билан, ибодат билан ўтяпман, деб ђурурланиб юрган инсон охирги дақиқаларда адашиши, шубҳаланиб қолиши, натижада тили калимага бормай қолиши мумкинлигига иқрор бўлибди.

Бир бандаки, минг йил ибодат қилса, хоҳласа қабул қилар, бўлмаса йўқ. Агар минг йил умрини фисқу-фужур, гуноҳ билан ўтказиб, бир маротаба чин кўнгилдан тавба қилиб, оҳ тортса, жами гуноҳлари ўша тортган оҳида куйиб, кул бўлиши ҳам мумкин. Бу Тангри таолонинг иродаси. Ҳар неки бўлса, Парвардигорнинг хоҳиши билан бўлгай...

Нақлдурки, қиш кунларининг бирида шайх Жунайд Бођдодий йўлда кетаётсалар, бир маъжусий қушларга дон сепаётган экан.

Шунда шайх: "Эй маъжусий! Сен бу ишинг билан ўзингча савоб иш қиляпман, деб ўйлаяпсанми? Сен бекордан-бекорга ўзингни алдаяпсан. Ҳақ таоло бандаларига аввало, имонни фарз қилмишдир. Хайр-ҳасанотни эса кейин буюрган. Имонга кирмагунингча, сенинг бу ишларинг Аллоҳ таоло даргоҳида қабул қилинмайди."

"қабул бўлмаслигини мен ҳам биламан, лекин шуни айт-чи, менга, У менинг ишларимни билиб, кўриб турмайдими?!" "Албатта, билади ва кўради," - дебди шайх. "Ундай бўлса, шунинг ўзи менга кифоядир" - дея ишида давом этибди маъжусий.

Орадан анча вақт ўтибди. Шайх Бођдодий Ҳаж мавсумида Каъбатуллоҳда ўша маъжусийни учратиб қолибди, у йиђлаб дуо қилаётган экан. Шайх унинг олдига бориб, қўлларини ушлабди. Маъжусий шайхни дарҳол танибди ва "Мана, Аллоҳ кўрди ва билди" - дебди. Шу он руҳини Ҳақ таолога таслим этибди.

Жунайд ҳазратларининг қулођига эса шундай нидо эшитилибди: "Эй, Бођдодий! Сен Байтуллоҳни орзу этиб келгандинг, унга етишдинг, у бўлса Мени орзу этиб келганди, Менга етишди!"

Демак, оташпараст маъжусий бир хайрли иши сабаб Яратганнинг севган қулларидан бирига айланди. Шунинг учун Тангри таолодан оқибатимизнинг хайрли бўлмођини сўрамоқ ва тиламоқ жоиздур. Зеро, имонсизлик фалокатдир.

Лолахон ТОЖИМИРЗА ҳожи қизи тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди