№7, 10.02.2011 ЮРТ ХИЗМАТИ - ОЛИЙ САОДАТ
Бобур номидаги вилоят ахборот кутубхона маркази ҳамда "Олтин мерос" халқаро ҳайрия жамғғармаси вилоят бўлими ҳамкорлигида Андижон гарнизони тасарруфидаги ҳарбий қисмда "Юрт хизмати-олий саодат" мавзусида анжуман ўтказилди.
Тадбирни ҳарбий қисм хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси раиси Замирахон Раҳимбердиева очиб, Ватан ҳимояси ва юрт равнақи ҳақида гапирди.
Андижон давлат тиббиёт институти катта ўқитувчиси Омонулло Абдусаломов, вилоят ахборот-кутубхона маркази бўлим мудири Замирахон Шахобитдиновалар Ватанга муҳаббат, аскарлар ҳаётида китобнинг ўрни, ҳарбийлар маънавий-ахлоқий тафаккурини юксалтириш, ҳарбий қисмлардаги кутубхоналар ҳамда ахборот-кутубхона марказининг ўзаро ҳамкорлигик хусусида тўхталиб ўтдилар.
Анжуман аскарлар ўртасида қизиқарли викторина савол-жавобларга уланиб кетди. Савол-жавобларда фаол қатнашган аскарлар тадбир ташкилотчиларининг эсдалик совғғалари билан тақдирландилар.
"заковат" интелектуал ўйини
Андижон вилояти ахборот-кутубхона марказида ўзбек адабиётининг икки буюк сиймоси Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағғишланган "Заковат" интеллектуал ўйини ўтказилди.
Тадбирни Бобур номидаги Андижон вилояти ахборот-кутубхона маркази директори Гулнора Исмоилова очди.
Тадбирда иқтидорли, адабиётга қизиқувчи, ғғазалнавис ўқувчилардан ташкил топган Андижон шаҳридаги 24-умумтаълим мактабининг "Зукколар", 30-умумтаълим мактабининг "Ғазалхон" ва 35-ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг "Ниҳол" гуруҳлари иштирок этдилар.
Мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари, ижро этилган ғғазал ва рубоийлар кечага ўзгача файз бахшида этди.
"Заковат" интеллектуал ўйинида "Зукколар" гуруҳи ғғолибликни қўлга киритди. Ғолиблар "Камолот" ЁИҲ вилоят бўлими томонидан қимматбаҳо совғғалар билан тақдирландилар.
Ўтказилган "Заковат" ўйини мактаб ўқувчиларининг интеллектуал салоҳиятини оширишга, буюк аждодларимизнинг бизга қолдирган адабий меросларини ўрганишга, ёшларнинг маънавиятини юксалтиришга хизмат қилди.
О.МАМАЖОНОВА,
Бобур номидаги Андижон вилояти АКМ
1-тоифали кутубхоначиси.
|