Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№9, 24.02.2011

"МАТЕМАТИКА - ФАНЛАР ПОДШОСИ"

Андижон шаҳридаги 24-умумтаълим мактабида фан ҳафталикларини ўтказишга алоҳида аҳамият берилади. Жорий йилнинг февраль ойи математика-информатика фанига бағғишланди.

Тажрибали ўқитувчи Дилфузахон Тоҳирова бошчилигида ташкил этилган фан ойлиги тадбирларида ўқитувчилар Сайёрахон Бадалбоева, Маъмурахон Мамарасулова, Нигорахон Асқарова, Наимахон Матисаева ва Даврон Азизовлар фаоллик кўрсатдилар.

Фан ойлиги давомида очиқ дарс машғғулотлари ташкил этилиб, ноанъанавий дарс усуллари йўлга қўйилди. 6-синф ўқувчилари учун математика дарсида ўйин-мусобақа ташкил этилиб, тестлар ечилди. Кўргазмаларга бой дарс машғғулотида ўқувчиларнинг билимлари балл ҳисобида баҳоланди.

Мактаб миқёсида ўтказилган тадбирда математик олим, файласуф Ал-Хоразмий ҳаёти ва ижоди, унинг фанга киритган янгиликлари, квадрат тенгламалар ҳақида ўқувчиларга чуқур маълумотлар берилди.

Юқори синф ўқувчилари томонидан тайёрланган деворий газеталар, рефератлар, кросс-вордлар, саҳна кўринишлари кўпчиликнинг эътирофига сазовор бўлди.

Фан ойлиги доирасида ўтказилган барча тадбирлар қизиқарли, баҳс-мунозараларга ва таассуротларга бой бўлди.

Р.ҲАЙИТБОЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди