Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№10, 03.03.2011

ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИГА НОМЗОДЛАР ҲАҚИДА ҲИКОЯЛАР

СУХАНДОНЛИК ОРЗУСИ

Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодлар орасида пахтаободлик Уффора Ҳабибуллаева ҳам бор. У танловда маданият йўналиши бўйича ғғолиб чиқди.

Уффора болалигидан сухандонликка қизиққан. Зангори экран орқали кўрсатув олиб бораётган, радиода эшиттириш бераётган, қолаверса катта-катта тадбирларни бир маромда, тутилмай, юқори талаффуз билан бошқараётган сухандонларни кўрганида, уларга чин кўнгилдан ҳавас қиларди. Бу орзулари эса уни мактабда аъло ўқишга, изланишга ундади. Натижада эса унинг орзулари мақсадга айланди.

У тумандаги 20-мактабни тамомлагач, Пахтаобод иқтисодиёт коллежига ўқишга кирди. Айни пайтда коллежнинг 2-босқичида таълим олмоқда.

Уффора дарсдан бўш пайтларида турли мавзуларда шеър ва ҳикоялар машқ қилади. Бу машқлари эса матбуот саҳифаларида нашр этилган. Унинг ютуқлари жуда кўп. Ёш қаламкашлар ҳамда иншолар танловининг ғғолибаси. Ҳабибий музейи қошидаги "Ёш ижодкорлар" клуби ва коллеждаги "Debate club"нинг фаол аъзоларидан бири.

- қизимиз билан фахрланамиз,- дейди унинг онаси Адолатхон Долимова. - Мустақил фикрга эга. Унинг мақсади Тошкентдаги Жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультетига кириб билим олиш ва келажакда ҳар томонлама етук инсон бўлиб етишишдир.

Уффора шу йўлни танлабдими, демак, у албатта, орзусига эришади.

Улуғғбек АБДУСАЛОМОВ.

МАВЛУДА - МУНОСИБ НОМЗОД

Избоскан туманининг Пойтуғғ шаҳрида туғғилиб ўсган Мавлуда Ғаффорова ёшлигидан спортга қизиқар эди. Айниқса, спортнинг сувда сузиш тури билан кўп шуғғулланарди. Шу бўйича тинимсиз машқ қилиб борар, спортда дастлабки кўникмаларни ўрганиб борарди. қолаверса, ўз келажагини ўзи яратишга уринар эди.

Мавлуданинг келажак ҳаёти буткул спортга боғғланди. Дастлаб Андижон Олимпия заҳиралари спорт коллежида синхрон сузиш йўналиши бўйича таҳсил олди. Бу даврда у кўпроқ спорт мусобақаларида қатнашди. Халқаро турнирларда баъзан соло (якка), баъзида дуэт (жуфтлик) беллашувларида иштирок этди.

Албатта, мусобақалар натижасиз бўлмасди. Мавлуда 2005 йилдан бошлаб турли мусобақаларда қатнашиб келган бўлса, барчасида фахрли ўринларни эгаллаган. Бу ютуқлар ифодасини диплом ҳамда медаллар шодаси яққол исботлайди.

Мавлуда - бугун олий ўқув даргоҳи талабаси. Андижон давлат университетининг жисмоний тарбия ва жисмоний маданият факультети 1-босқичида таҳсил олмоқда. Айтиш жоизки, унга талабалик бахти имтиёзли равишда насиб этган. 2010 йили синхрон сузиш бўйича Тошкентда ўтказилган Халқаро турнирда иштирок этиб, дуэт йўналишида 1-ўринга сазовор бўлади ва бу ютуғғи эвазига олий ўқув юртига кириш учун имтиёзли йўлланма олади.

Мавлуда синхрон сузиш бўйича Республика терма жамоаси аъзоси. У Андижон шаҳридаги "Ёшлар" марказида мазкур соҳада мураббийлик фаолиятини ҳам олиб бормоқда.

Демак, Мавлуда Ғаффоровага билдирилаётган ишончлар бежиз эмас. Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлигига муносиб номзодлардан биридир.

Маҳфуза НОРБОЕВА.

ИНТИЛГАНГА ТОЛЕ ЁР

Неъматжонова Дурдона Шуҳратбек қизи қўрғғонтепа туманида ишчи оиласида туғғилган. Ҳозирги кунда Андижон Олимпия заҳиралари спорт коллежининг "Енгил атлетика" йўналиши 2-босқич талабаси.

Дурдона ёшлигидан спортга чин дилдан меҳр қўйган қиз. Енгил атлетика унинг севимли маш-ғғулоти. У бу спорт турини мукаммал ўрганиб, ўз иродасини чиниқтириб бормоқда.

Дурдона ўқиш давомида Республика, Осиё ҳамда халқаро турнирларда иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритиб келмоқда. У коллеж "Камолот" ЁИҲ бошланғғич ташкилотининг энг фаол аъзосидир. Шу йўналишда олиб борилаётган ишлар, тадбирларда ҳамиша ташаббускорлик намуналарини кўрсатади. Айтиш жоизки, Дурдона ҳали ёш бўлишига қарамай, салмоқли ютуқларни қўлга киритди. 2009 йили Гулистон шаҳрида ўтказилган "Умид ниҳоллари-2009" спорт мусобақаларида 2 та олтин медални қўлга киритиб, умумжамоа ютуғғига катта ҳисса қўшди. 2010 йили Самарқанд шаҳрида ўсмирлар ўртасида ўтказилган республика биринчилигида 2 та олтин, 1 та кумуш медал соҳибаси бўлди.

Ўзининг тиришқоқлиги, интилувчанлиги билан юртдошларимиз эътиборини тортиб келаётган Дурдона ўқиш давомида ҳам интизомлилиги, ўзига ва курсдошларига талабчанлиги билан коллеж талабаларига ўрнакдир. У ҳар ишда ташаббускор, журъатли, тўғғрисўз, маънавий бой, ўртоқларига меҳрибон ва ғғамхўрдир.

У спорт мураббийси Ғолибжон Эргашев билан ўз устида доимий ишлайди. Устози ишончини оқлаш учун масъулият билан ҳаракат қилмоқда. Серғғайрат ва эртанги кунга ишонч билан қараб яшаётган бу спортчи қизимиз келгусида юртимиз шарафини ҳимоя қилиб, юқори натижаларга эришади, деган умиддамиз.

Раъно ҲАЙИТБОЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди