Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№10, 03.03.2011

БАЙРАМ ТИЛАКЛАРИ

Илтифотхон БОЛТАБОЕВА, "қайноналар мактаби" раиси.

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси қошидаги "қайноналар мактаби" самарали фаолият юритиб келмоқда. Яқин икки йилдан буён ушбу мактабни бошқариб келаман. 11 кишидан иборат ҳайъат аъзоларимиз бор. Улар турли соҳа вакиллари, вилоятимизнинг фаол, фахрий аёллари, энг муҳими, қайноналик илмидан бохабар ибратли оила бекаларидир.

Маҳаллаларда қайнона-келин муносабатларини тартибга солиш бўйича режа асосида иш юритамиз. "қайнона ҳам она", "қизим, сенга айтаман, келиним сен эшит", "Ибратли қайнона", "Ибратли келин" ва бошқа шу сингари давра суҳбатлари, учрашувларни жойларда ўтказиб боряпмиз. Бундан қайнона бўлмиш ҳам, келин бўлмиш ҳам ўзларига тегишли сабоқ ва тавсияларни олишмоқда.

Ўзим ҳам қайнона сифатида, ҳаётий сабоқларим асосида бўлажак келин-қизларимни рўзғғорга тайёрлашда ўқув марказларининг ўрни беқиёс бўлаётганлигини таъкидлагим келади. Мен "Андижонлик ойимлар" деб номланган ўқув маркази очиш ниятидаман. Чунки қизларимиз ўзга хонадонга пазанда, уқувли бўлиб борсалар, саранжому-саришта бўлсалар, тушган жойида азиз бўладилар.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди