Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№10, 03.03.2011

ОЛИМА АЁЛЛАР - ЮРТ ФАХРИ

Шоҳидахон ЮСУПОВА, вилоят "Олима" уюшмаси раиси.

Эл-юрт эътиборида бўлиш ҳар бир инсон учун улуғғ саодат. Бу саодатга илмий фаолияти, ҳалол хизмати билан эришган опа-сингилларимиз вилоятимизда кўплаб топилади. Ўқитувчилик касби - игна билан қудуқ қазишдай гап. Ана шу заҳматли ҳамда шарафли касбнинг этагидан тутган, илмий изланишлари, тадқиқотлари билан олималик даражасига етган аёлларимиз бугунги кунда 168 нафарни ташкил этади. Ундан 14 нафари фан доктори, 154 нафари фан номзоди сифатида олийгоҳларда фаолият олиб боришмоқда.

Ўтган йили олима аёлларимиз ўртасида "Назариётдан - амалиётга" кўрик-танловини республика миқёсида ўтказиш ташаббуси билан чиққандик. Вилоятда бу тадбирни кўтаринки руҳда ўтказдик. АДУ филология факультети ўқитувчиси, олима Лазокатхон Жалолова 1-ўринни эгаллаганди.

Шу низом асосида бу йил баҳорнинг илк кунларида тадқиқотчи ва аспирантлар ўртасида "Устоз-шогирд" йўналишида кўрик-танлов ўтказиш тараддудидамиз. Яқинда глобаллашув шароитида юксак маънавиятли шахс тарбияси" мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди. Анжуман олдидан "Олималарнинг илмий мақолалари" тўплами чоп этилди.

Бугунги кунда ёш олималарга ниҳоятда эътибор катта. Уларнинг илмий-назарий билимларини амалиётга татбиқ этиш асносида, "устоз-шогирд" йўналишида иш олиб бориляпти.

Мақсадимиз, олима аёллар кўпайсин. Сафимиз кенгайсин!

Баҳор айёми - 8 март ҳаммага муборак бўлсин!


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди