№10, 03.03.2011 Раънохон МАДРАҲИМОВА,
"Маслаҳатчи мактаби" раҳбари.
Аёл оиланинг, жамиятнинг юраги ҳисобланади. Шу боис, ғғоят нозик, масъулиятли вазифа бўлган таълим-тарбия ишига мунис онахонларимиз, пиру-бадавлат бувижонларимиз жалб этилади. Файласуфлар таъкидлаганидек, "Миллатнинг келажаги оналар қўлида"дир.
Бугунги кунда маслаҳатчилар олдидаги масъулият мураббийларникидан мураккаброқ. Педагог мураббий дунёвий билимлар билан чекланиши мумкин. Лекин маслаҳатчи дунёвий ва диний билимларга, қолаверса, педагогик маҳоратга эга бўлмоғғи керак.
Шу мақсаддан келиб чиқиб, вилоятимизда фаолият кўрсатаётган 900 га яқин МФЙларнинг диний-маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиларига ўринли таклиф ва мулоҳазалар, зарур кўрсатмалар бериб келмоқдамиз. Зеро, маънавий баркамол ва жамиятга фойдаси тегадиган фарзандларни тарбиялаш ишига доимо масъулмиз.
8 март - Халқаро хотин-қизлар куни билан барча аёлларимизни, сафдошларимизни қизғғин муборакбод этиб, уларга соғғлик-саломатлик, ишларида омадлар тилаб қоламан.
|