Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Янгиликлар

№10, 03.03.2011

САФИМИЗ КЕНГАЙСА, ЯНАДА СОЗДИР

Саидахон МУҲИТДИНОВА, Вилоят "Тадбиркор аёл" уюшмаси раиси.

Хотин-қизларимизнинг эркаклар билан бир сафда бориб, мамлакатимиз тараққиётига қўшаётган ҳиссалари беқиёсдир. Айниқса, тадбиркорлик, ишбилармонлик, фермерлик йўналишларида фаолият юритаётган хотин-қизларимиз сафи кейинги пайтларда салмоқли даражада ўсди. Бу эса юртимизда хусусий сектор ривожига кенг шароитлар яратиб берилаётгани, бунда кўпроқ хотин-қизлар иштирокига алоҳида аҳамият қаратилаётганлигидандир.

Тадбиркорларимиз ўзларига яратилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиш эвазига юқори натижаларга эришмоқдалар. Масалан, давлатимизнинг имтиёзли кредитлари, турли солиқ тўловлари бўйича ҳам имтиёзлар борлиги тадбиркорлар учун муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

2011 йилни муҳтарам юртбошимиз "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили" деб эътироф этдилар. Бундан кўринадики, мазкур йўналиш жорий йилда янада ривожланади.

Мен шу ўринда, тадбиркор хотин-қизларимиз сафи кенга-йишини жуда-жуда хоҳлайман ва барча аёлларимизни байрам билан қутлайман.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди