Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№10, 03.03.2011

ОРАМИЗДАГИ АЁЛЛАР

ФАРРОШЛИК УЛУҒ КАСБДИР

Машҳур адибимиз Ўткир Ҳошимовнинг "Дунёнинг ишлари" китобини дастлаб ўқиб чиққанимда, онасининг офтоб ҳақидаги эртаги менга ер юзини супириб-сидириб юрган хокисор оналаримиз меҳнатини улуғғлашни ўргатган.

У шундай бошларди: "Офтоб ер юзига сира чиққиси келмас экан. Ҳар куни эрталаб худога нола қиларкан. Ер юзида ифлос нарсалар кўп, ҳеч кўргим келмайди", дер экан. Тангри уни овутаркан. "Сен чиқавергин, ер юзини ифлос нарсалардан тозалайдиган одамлар бор", дер экан. Шунинг учун ким ер юзини тозаласа, ўша энг яхши одам бўларкан.

Офтоб ҳар куни яна худога нола қиларкан. Ер юзида ёмон одамлар бор. Уларниям кўргим келмайди, дер экан. Тангри уни овутаркан. Сен чиқавергин, қанча кўп нур сочсанг, ер юзида ёмон одамлар шунча камаяди, дер экан".

Ҳар куни эрталаб ишга шошиламиз. Равон йўллар, покиза йўлакларни супуриб-сидирган фаррошлар меҳнати ҳақида ҳеч ўйламаймиз. Улар эрта тонгда ҳаёт бошланмай туриб, ширин уйқуларидан кечиб, сизу биз янги иш кунимизни яхши кайфиятда бошлашимиз учун чор-атрофимизни озода қилиб қўядилар.

Лекин ҳаммамиз ҳам уларнинг меҳнати қадрига етамизми? Баъзида йўл-йўлакай тамадди қиламиз-у, таомдан бўшаган елим халта, қоғғоз сочиқларни ерга улоқтирамиз. Ёшлар эса пистани чақадилар-да, пўчоғғини ерга ташлаб кетаверишади. Эрталабда шаҳар ичида кўнглингиз равшан тортиб юрган бўлсангиз, кун ботмай ўша юрган йўлакларингиз қандайдир ахлат уюмларига тўлиб кетади. Эрталаб эса супуриб-сидирилган кўчалардаги саранжом-саришталикни кўриб, яйраб кетамиз.

Ҳа, кун ёйилмай иш бошлайдиган ўша энг яхши одамлар сизу бизнинг орамизда. Камсуқумгина меҳнати билан кўнглимизни равшан қилиб юришибди.

Озодахон Отажонова ҳам Шаҳрихон тумани ободонлаштириш бўлимида 18 йилдан буён фаррош бўлиб ишлаб келмоқда. Ўзига ажратилган ҳудудларни тонг ёришмай супуриб-сидириб, кўчаларга файз киритмоқда. Шу меҳнатининг орқасидан олти нафар фарзандини вояга етказди. қуда-андали, набирали бўлди.

Озодахон исмига монанд, озодаликни хуш кўради. Шунинг учун ҳам ҳеч иккиланмай шу ишнинг бошини тутди. Эрта турган одамнинг ризқи улуғғ бўлади, дейишади. Шу боис, Озодахон азонда, юлдузлар самони тарк этмай туриб ишга ошиқади. У саранжом-саришта қилган кўчалардан қанча-қанча йўловчи ўтади. Уларнинг кўпи фаррош меҳнатини кўриб, дуо қилади. Кўпчиликнинг дуоси эса ижобатдир.

Баҳор келиши билан Озодахон сингари ер юзини тозаловчи саришта-фаришта опа-сингилларимизнинг иши янада кўпаяди. Юртимизни обод, кўчаларимизни кўкаламзорлаштиришга энг кўп ҳисса қўшаётганлар ҳам шулар.

Камтар, меҳнаткаш фаррош опа-сингилларимизга ҳам байрам муборак бўлсин!

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.

Суратда:

Озодахон Отажонова.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди