№10, 03.03.2011 УМИДЛИ ЁШЛАРИМИЗ
ЧЕМПИОН ҚИЗ
Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Юртимизда юксак салоҳиятли, мустақил фикр ва кенг дунёқарашга эга ёшларни тарбиялаш, уларни спортга жалб этиш ва шу орқали соғғлом турмуш тарзини шакллантириш учун барча шароитлар яратилган. Ёш авлодга бўлган эътибор туфайли изланувчан ёшлар сафи ўсиб бомоқда.
Асака туманида 1992 йилда туғғилган Нигора Ғанижонова 2003 йилдан буён Таэкван-донинг МТФ йўналиши бўйича шуғғулланиб келади. У болалигиданоқ тиришқоқлиги, чабдастлиги, ўғғил болаларга хос феъли орқали тенгқурлари орасида ажралиб турарди. Нигорани спортнинг ушбу жанговор турини танлаши ҳам фикримизнинг исботидир. Эндигина 19 ёшни қаршилаган бу спорчи қизнинг эришган ютуқлари улкан чўққиларни забт этиш ниятида эканлигидан далолатдир.
Нигора 2005 йили ёшлар ўртасида 2-анъанавий халқаро Амир Темур кубогида фахрли биринчи, 2009 йилда 52 давлат вакиллари иштирокида Ўзбекистонда ўтказилган Жаҳон чемпионатида 2- ўринни эгаллаган. Икки карра Ўзбекистон чемпиони ва икки карра Республика кубоги соҳибаси бўлган. Унга моҳир мураббий Акмалжон Алиев устозлик қилиб келмоқда. Мураббийнинг айтишича, Нигорада келгусида юртимиз байроғғини жаҳон узра юқори кўтаришга маҳорат, иқтидор, ғғайрат етарли. Энг муҳими, у ўз устида сабр-тоқат билан ишлайди, қийинчиликлардан чўчимайди.
Ҳозир у Асака туманидаги Озиқ-овқат саноати касб- ҳунар коллежида жисмоний тарбия фанидан ўқувчиларга дарс бермоқда. Келгусида Тошкентда бўлиб ўтадиган спортнинг "Ўзбек жанг санъати" тури бўйича Ўзбекистон чемпионатига тайёргарлик ҳам кўрмоқда.
Ватан шаънини улуғғлайдиган ва унинг номини дунё узра танитадиган бу каби ёшларимизга омадлар тилаб қоламиз.
Наргиза
ХОЛМИРЗАЕВА.
|