№10, 03.03.2011 ТАБАРРУК ОНАЛАРИМИЗ ЭЪЗОЗДА
УЗОҚ УМР КЎРИШ СИРИ
КЎНГИЛ ПОКЛИГИ, РУҲИЙ ОСОЙИШТАЛИК ВА САМИМИЙЛИКДА,
-ДЕЙДИ МАҚСУДАХОН МОМО НИШОНОВА.
Марҳамат тумани, қорақўрғғон қишлоғғи Бўрибоши маҳалласидаги файзли хонадонларнинг бирида ўзининг 110 ёшини қарши олаётган табаррук онахон яшайди.
Бир асрдан зиёд умр кечириш, ана шундай табаррук ёшга етишни Аллоҳ барчага ҳам насиб этавермайди. Юзларидан нур ёғғилиб турувчи Мақсудахон момо Нишонова Яратганнинг узоқ умр кўришдек улуғғ неъматига мушарраф бўлган инсонлардан бири. қолаверса, онахон босиб ўтган ибратли ҳаёти билан эл-юрт орасида ҳурмат-эътибор, қадр топган. Шу боис, Мақсудахон момо бугун нафақат фарзандлари, набиралари, балки, маҳалла-кўй, эл-юрт ардоғғида ҳаёт кечирмоқда.
Онахон оддий меҳнаткаш оилада туғғилди, ёшлигидан меҳнатга ўрганди, қийинчиликлардан қочмади. Ўн олти ёшга тўлганида ҳамқишлоғғи Пирматбой акага турмушга чиқади. Турмуш ўртоғғи ҳам меҳнаткашлиги, ҳалол-поклиги, одамийлиги билан алоҳида ҳурмат топган инсон эди. Айниқса, ўтган асрнинг 20-30-йилларида, яъни, коллективлаштириш жараёнида жуда қаттиқ меҳнат қилдилар. Бир-бирларига елкадош бўлиб, турмуш қийинчиликларини енгиб ўтдилар.
Пирматбой ота 1980 йилда 85 ёшида вафот этди. Ўшандан буён онахон хонадоннинг чироғғини ёқиб, фарзандлари, келинлари, куёвлари, 46 нафар набира, 120 дан зиёд чеваралари, 70 га яқин эваралари ардоғғида яшаб келмоқда.
Пирматбой ота ва Мақсудахон оналар уч фарзандни тарбиялаб, вояга етказдилар. Бироқ, улардан фақат Юсуфжон исмли ўғғлигагина ҳозирги кунларга қадар яшаш насиб этди.
Иккинчи жаҳон уруши йилларини эслар экан, онахоннинг юзларида маъюслик зоҳир бўлди.
- У даврлар жуда қийин кечган. "қизил кетмончи"лар сафида куни тун меҳнат қилганмиз. қўлда чигит экар эдик. Чопиқ, умуман барча ишлар қўл кучи билан бажариларди. Барча нарса фронт учун, ғғалаба учун сафарбар қилинганди, - дея хотирлайди Мақсудахон она.
Мақсудахон онанинг хотираларини тинглаб, умр бўйи фидойилик билан меҳнат қилган содда, камтар ўзбек аёлининг тимсолини кўрамиз. Ўзбекистонимиз мустақилликка юз тутгач, Юртбошимиз томонидан у ва у сингари минглаб аёлларнинг меҳнатлари, қадри юксакларга кўтарилди. Ана шундай эҳтиром намунаси сифатида Мақсудахон она Нишонова ҳам "Шуҳрат" медали билан тақдирланди.
- Бу кунларга етказгани учун Аллоҳга мингдан-минг шукрлар қиламан. Юртимиз тинч, ҳамма нарса бисёр. Биз кексалар иззату эҳтиромда яшаяпмиз. Бунинг учун юртбошимизга, раҳбарларимизга раҳмат, - дейди онахон қўлини дуога очиб.
Сўзлари дадил, тетик, юзларидан нур ёғғилиб турувчи Мақсудахон онадан узоқ умр кўришнинг сири нимада деб сўраганимизда, онахон: - меҳнатда, кўнгил поклигида, руҳий осийишталик, самимийликда ва албатта, яқинларнинг ғғамхўрлигида, дея жавоб берди.
Табаррук онахоннинг суҳбатидан баҳраманд бўлиб, унга сиҳат-саломатлик тилаб хайрлашар эканмиз, ҳаётимиз кўрки бўлган нуроний онахонларимиз бор бўлсин, дея ният қилдик.
Эл-юрт ардоғғида умргузаронлик қилаётган барча дуогўй, табаррук оналаримизни аёллар байрами билан табриклаймиз.
Зулхумор АКБАРОВА,
Марҳамат тумани.
|