№10, 03.03.2011 ОИЛА ЖАМИЯТНИНГ ДУРУ ГАВҲАРИ
Дилдора САМАТОВА,
"Оила" илмий-амалий маркази вилоят бўлими директори.
Оила - жамиятнинг дуру гавҳари. Айниқса, Шарқда оила муқаддас гўша сифатида асрлар давомида ардоқланиб келинади. Бу эътироф бугунги кунда дунё мамлакатлари томонидан тан олинмоқда. Биз жойларда, маҳаллаларда тарғғибот-ташвиқот ишлари олиб борар эканмиз, инсоннинг бахт ошиёни, ҳузур-ҳаловати - аввало оилада эканлигини таъкидлаб, ҳар бир инсонга уқтиришга ҳаракат қиламиз.
Тадбирлар уюштириб, буклетлар, қўлланма ва адабиётлар асосида мазмунли ва самарали кечалар ташкил қилишга ҳаракат қилмоқдамиз.
Мақсадимиз, оилаларимиз тинч, осойишта, бахтиёр ва фаровон бўлсин. Оилавий муносабатларда тотувлик, меҳр-муҳаббат, бир-бирини тушуниш ва эъзозлаш фазилатлари устивор бўлсин. Мен вилоятимиз хотин-қизларини баҳорнинг дилбар айёми - 8 март билан қутлар эканман, уларга оилавий бахт, мустаҳкам соғғлик ва баҳорий кайфият тилайман.
Бахт қўрғғонимиз ҳамиша омон бўлсин. Бошларимизга соябон, турмуш сўқмоқларида ҳамиша ҳимоячи бўлган оила бошлиқларимиз соғғ-саломат бўлсинлар. Авлодларимиз давомчилари аёлларимиз - сабр-қаноатли ва гўзал хулқ соҳибаси, бахт кошонасининг эгаси бўлиб қолишсин.
|