Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
Аёл ва жамият

№10, 03.03.2011

БАЙРАМ ТИЛАКЛАРИ

Маҳбубахон МУЗАФФАРОВА,

диний-маърифат ва маънавий- ахлоқий тарбия масалалари бўйича вилоят бош маслаҳатчиси.

Вилоятимизда 862 нафар маънавий-маърифий, диний-ахлоқий масалалар бўйича маслаҳатчи фаолият кўрсатади. Демак, шунча маҳаллаларимизда фидойи аёллар ишлайди. Улар кириб бормаган хонадон, ечимини топмаган муаммо йўқ, назаримда. Маслаҳатчи маҳалланинг онаси ҳисобланади. Шундай экан, ёшу-каттага бирдай йўл-йўриқ бера оладиган, ҳар бир оиланинг яшаш тарзидан келиб чиқиб, кўнглига йўл топадиган маслаҳатчининг бугун маҳаллада нуфузи ҳам, масъулияти ҳам катта.

Маслаҳатчи лавозими таъсис этилгандан буён республика кўрик-танловларида андижонлик маслаҳатчиларнинг фақат фахрли ўринларни олиб келиши, ўша масъулиятни тўла англаётганидан нишонадир.

Хўжаободлик Тожибархон Йўлдошева, олтин-кўллик Мадинахон Омонова, асакалик Узрохон Ҳасанова, булоқбошилик Мавлудахон Шерматова, Андижон шаҳридан Мавлудахон Мадаминова сингари маслаҳатчиларнинг сидқидилдан меҳнат қилаётганлари таҳсинга сазовордир.

Шундай экан, болаларимизнинг боғғбони, уйимизнинг чироғғи, оиламизнинг заргари бўлган сиз азиз опа-сингилларимизни байрам билан қутлайман.

Иқболой ИСМОИЛОВА,

Вилоят "Раҳбар аёл" клуби раиси.

"Замонамиз қаҳрамонлари" деган эътирофга лойиқ бўлган вилоятимиз раҳбар аёлларининг сафи салмоқли эканлигидан мамнун бўлишга ҳақлимиз. Негаки, вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида иқтидорли, раҳбарлик салоҳияти бор кўплаб хотин-қизларимиз зиммасига ўз соҳалари бўйича масъулиятли вазифалар юклатилган. Бундайларни жамиятимизнинг барча жабҳаларида учратиш мумкин.

Айтиш жоизки, раҳбар аёлларимиз қайси соҳада ишламасинлар, энг аввало, давр руҳи билан яшаб, меҳнат қилишмоқда. Уларнинг мақсадлари юрт равнақини юксалтириш, иқтисодиётимиз ривожини таъминлаш, келажаги буюк Ўзбекистон учун истиқболли замин тайёрлаш ва энг муҳими, юртда тинчлик, барқарорликни мустаҳкамлашда халқимиз ишонган кишилар сифатида собитқадам бўлиб боришдир.

Аёл раҳбарнинг азму-шижоати баланд, фикри теран, мақсадлари буюк. У бугун элим деб, юртим деб ёниб яшаётган бир фидойи тоифа.

Байрам муносабати билан эл-юрт учун фидойи бўлиб яшаётган, ижтимоий-сиёсий жараёнларда намуна кўрсатаётган барча раҳбар аёлларимизни самимий қутлайман.

Манзурахон ЭГАМОВА,

Вилоят "Сиёсатчи аёл" уюшмаси раиси.

Хотин-қизларимизнинг ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги иштироки мустақиллик йилларида анча фаоллашди. Мустақиллик бу борада хотин-қизларимиз учун катта имкониятлар майдонини яратди.

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси қошидаги "Сиёсатчи аёл" уюшмаси бугунги давр аёлларининг илм-маърифат, фан ва тараққиёт соҳаларидаги изланишларини, фуқаролик институтларининг турли жабҳаларидаги қатнашувини, депутатлик, лидерлик, раҳбарлик салоҳиятларини ўстиришдаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли фаолият олиб бормоқда.

Уюшмага сиёсий партияларга аъзо бўлган фаол хотин-қизлар, олий ўқув даргоҳларининг сиёсатшунос ўқитувчилари, депутатлар ҳамда қатор зиёли аёллар бирлашган.

Мамлакатимизда кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари борилаётган бир шароитда хотин-қизларимизнинг мазкур йўналишлардаги иштироки, сиёсий фаолликлари муҳимдир. Шу боис, уларни сиёсат майдонида янада фаол бўлишга чақирамиз.

Хотин-қизларимизни 8 март байрами билан чин қалбимдан табриклайман.

Дилзодахон МУТАЛОВА,

"Ҳуқуқшунос аёл" вилоят уюшмаси раиси.

Ҳеч қайси давлатда аёл ҳуқуқларининг эркинлиги бизнинг Ўзбекистондагичалик эмас. Юртимизда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, жамият ижтимоий-сиёсий жараёнларида, шунингдек, хотин-қизларнинг оиладаги, фарзанд тарбиясидаги ролини кучайтириш мамлакатимизда устувор вазифа қилиб белгиланган.

Бу бежиз эмас. Чунки аёл кишининг оила мустаҳкамлигида, комил инсонларни тарбиялаш, умуман, жамият ҳаётида алоҳида ўрни бор.

"Ҳуқуқшунос аёл" уюшмаси мана, бир неча йилдирки, хотин-қизлар манфаатлари йўлида фаолият олиб боради. Уюшмага ҳуқуқшунос , зиёли, оила, оналик ва болаликнинг ижтимоий муҳофазаси билан шуғғулланувчи соҳа мутахассислари жалб этилган. Улар билан тез-тез хотин-қизлар давраларида суҳбатлар ўтказиб турамиз. Бу эса жойларда хотин-қизлар ўртасидаги фаолликни кучайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бир сўз билан айтганда, жамиятимизда аёл ҳуқуқи ҳамиша ҳимоядадир. Мен ҳуқуқшунос аёллар номидан барча хотин-қизларни - 8 март байрами билан чин қалбдан табриклайман.

Ҳаётхон РАҲИМОВА,

"Йил аёли - 2010" кўрик-танлови ғғолибаси.

Менинг тадбиркор аёл бўлиб танилишимга қайнонам сабабчи бўлган. Асли касбим - ўқитувчилик. Аммо қайнонамнинг бетоблигида унга қараб, уйда ўтиришимга тўғғри келди. Уйда бекор ўтиргандан кўра, бирор юмуш билан банд бўлган яхши-да! Мана, шунинг орқасида тикиш-бичишни ва пазандаликни ўргандим. Турмуш ўртоғғим Равшанбек ҳам тадбиркор. Менинг интилиш ва изланишларимни турмуш ўртоғғим ҳам маъқуллаб, қўллаб-қувватлади.

Натижада "Ташаббус", "Ибратли келин" танловларида иштирок этдим. Ўқув маркази очдим. Касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари менинг марказимда амалиёт ўтамоқда. Келгусида улар учун кўплаб ишчи ўринлари яратишим ҳам мумкин. Мен вилоятимиздаги барча хотин-қизларни қутлуғғ айём - 8 март байрами билан қутлайман. Шундай азиз, муқаддас диёрда яшаётганимдан бахтиёрман!

ҲУНАР АЁЛГА ҲАМ ЯРАШАДИ

Манзурахон ЮСУПОВА,

Республика "Ҳунарманд" уюшмаси вилоят бошқармаси бошлиғғи.

"Ҳунарманд" уюшмасининг вазифаси Андижонда ҳунар- мандчиликни янада ривожлантириш, унутилиб бораётганларини эса қайта тиклашдан иборат.

Ўтган 2010 йилда 43 нафар ҳунарманд аёл уюшма аъзолигига жалб этилди. Шунингдек, "қўли гулдир, ўзбек аёлин..." кўрик-танловининг вилоят ва республика босқичларида иштирокимиз, миллий кийимлар кўргазмасида чевар-модельер ҳунармандларимизнинг қатнашиши, "Ташаббус -2010" кўрик-танловларида ҳунарманд аёлларимизнинг фаол иштироки, Моҳигул Сиддиқованинг "Дўппи тикдим, ипаклари тиллодан" кўрик танловининг вилоят босқичида ғғолиб чиқиши қувонарли, албатта.

Тошкент шаҳрида "Ўзбе- кистон маданияти ва санъати Форуми" жамғғармаси томонидан ўтказилган "Bazar-Аrt 2010" халқ амалий санъати усталарининг анъанавий кўргазма-ярмаркасида ҳунарманд усталарнинг ишларини ривожлантириш ва иштирок этишини таъминлаш мақсадида миллий кашта устаси М.Азимовага, миллий қўғғирчоқ устаси Г.Усмоновага, миллий дўппи устаси Р.Саидоваларга моддий ёрдам ажратилди. Бир ой давомида Ўзбекистон санъат музе-йида доимий равишда фаолият кўрсатувчи "қўли гулдир, ўзбек аёлин" кўргазмасида ҳунарманд хотин-қизларимизнинг ижод намуналари намойиш этилди.

Бир сўз билан айтганда, хотин-қизларимиз иқтидорлидир. Уларнинг иқтидорини ва меҳнатини қадрлашимиз керак, деб ўйлайман.

Дилфузахон ТЎЛАНОВА,

Хонобод шаҳар ХТБ мудирининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари.

Маънавият - ҳаётимиз гултожи. Ҳаётимизнинг гўзал ва фаровон бўлиб боришида одамларимиз маънавияти муҳим роль ўйнайди. Негаки, маънавиятли инсон ҳаётни теран мушоҳада қилади, ахлоқ-одоб, урф-одат ва қадрият тушунчаларини баланд қўяди. Шу боис, юртимизда маънавиятни тарғғиб қилишга, маънавий-маърифий ишларни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Мен ҳам маънавият тарғғиботчиси сифатида фаолият юритаман. Москва давлат педагогика институтини тамомлаб келгач, дастлаб Хонободдаги 1- ва 6-мактабларда ишладим. Хон-ободда олтита умумтаълим мактаби, битта давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернат ва бешта мактабгача таълим муассасаси бор. Уларда 4000 дан зиёд бола таълим-тарбия олади.

Фаолиятимизни таълимдаги янги технологиялар асосида юритяпмиз. Ўқувчилар иқтидорини шакллантириш учун улар ўртасида маданий-маърифий тадбирлар ўтказишга алоҳида аҳамият бериляпти. Натижада шаҳримиз ёшлари орасидан Зулфияхоним издошлари, "Янги авлод", "Келажак овози" танловлари ғғолиблари етишиб чиқмоқда.

Энг муҳими, шаҳримиз ўқувчи-ёшлари орасида жиноятчилик йўқ, диний оқим таъсирига берилганлар йўқ. Бунга эришишда маънавият тарғғиботининг фойдаси сезилмоқда. Демак, бу жараённи янада изчил давом эттираверамиз. Мақсад ягона: Хонобод ёшларини илм-маърифатли қилиш.

Мен вилоятимиз барча хотин-қизларини улуғғ айём - 8 Март байрами билан қизғғин табриклайман.

БАРЧА ШОДЛИК - БОЛАЛАРГА...

Дурдонахон МЎМИНОВА,

"Болалар шаҳарчаси" директори.

Мамлакатимизда ўсиб келаётган ёш авлодлар тўғғрисида ғғамхўрликлар бисёр. Уларнинг соғғлом, баркамол бўлиб улғға-йишлари, ҳеч кимдан кам бўлмасликлари учун етарли шарт-шароитлар мавжуд.

Андижон шаҳридаги "Болалар шаҳарчаси" тарбияланувчилари ҳам ана шу шарт-шароитлардан, юртимиздаги имкониятлардан баҳраманд бўлиб яшашмоқда. Бу даргоҳда мен у янги очилган кунлардан бошлаб фаолият юритаман. Жами 106 нафар ўғғил-қизни ўз бағғрига олган шаҳарчамиз юртбошимиз ташаббуслари билан замонавий лойиҳа асосида бунёд этилган. 14 та истиқомат уйларидан таркиб топган шаҳарчада 14 та оила тузилган.

Булар шундай оилаки, унда ҳаётга тайёр, ўқимишли, пазанда, озода, тили ширин оналар бор. Оналар бағғрида ёлғғизлатиб қўйилмаган юртимиз фарзандлари униб-ўсишяпти. Оилаларда ҳамма нарса етарли, фарзандларимиз яхши еб-ичишади, чиройли кийинишади. Улар Андижон шаҳридаги рус ва ўзбек мактабларида ўқишади. Мусиқа, рақс, спорт каби тўгараклар фаолияти мунтазам юритилади.

Бу имкониятларнинг барчаси шу қоракўз болажонлар камолоти учун яратилган.

Дарҳақиқат, шаҳарча раҳбари сифатида болажонларимни ғғоят севаман. Барча шодлик шу болаларга бўлсин, дейман. Менингча, бу фикр барча оналар кўнглида бўлса керак. Ахир, болажон халқимиз оналари доимо фарзандлар умрини, бахтини тилаб яшайди-ку!

Мен ана шу меҳри дарё, қалби пок оналарни, севимли опа-сингилларимизни улуғғ айёмлари билан самимий қутлайман. Уларнинг меҳр булоғғи мудом тўлиб-тошаверсин!

ТАДБИРКОРГА ИМКОНИЯТ КЕНГ

Дилфузахон БУВАМИРЗАЕВА,

Балиқчи туманидаги "Гўзаллик салони" ишюритувчиси.

Болаликдан гўзалликка, санъатга, ижодга меҳр-муҳаббатим ўзгача.

Андижон шаҳрида очилган Тошкентдаги "Иффатли келин" ўқув маркази филиалида малакали мутахассислардан Европа услубида соч турмаклаш, келинларни пардозлаш, косметолог, педикьюр, маникьюр, массаж, макияж сингари турларни ўрганиб келдим.

Тадбиркор Матлубахон Рашидова ҳаракати, таклифи билан туман марказида "Гўзаллик салони"ни очдик. Бу туманимиз хотин-қизлари учун қулайлик туғғдирди. Айниқса, келинчакларнинг соч турмагидан тортиб, безантириб чиқаришимизни кўришгач, мижозларимиз янада ортди. Мана, 2006 йилдан буён хизматимиздан қанчадан-қанча юртдошларимиз баҳраманд бўлишмоқда. Айниқса, соч турмаклашда турли ялтироқчалар, шаффоф мунчоқ ва безакли соч тўғғноғғичлардан фойдаланаётганимиз қиз-аёлларга кўтаринки руҳ бағғишламоқда. Чунки бу усул қизлар ва аёлларимизни янада жозибали, гўзал бўлишига ёрдам беради.

Мен устозларимдан ўрганганларимни амалда татбиқ этиб, шогирдлар чиқардим. Ҳозирги кунда 9 нафар шогирдим мустақил салон очиб, иш юритишмоқда. Муҳаррам Саримсоқова эса ҳозир ёнимда, бирга мижозларга хизмат кўрсатяпмиз.

Мақсадимиз, қизларимиз, аёлларимиз ҳамиша мафтункор, гўзал ва латофатли бўлиб юришсин. Байрам руҳи уларни тарк этмасин!

ФАРЗАНДЛАРИМИЗ ОМОНЛИГИ - БАХТИМИЗ

Раънохон МАТМУСАЕВА,

қўрғғонтепа туманидаги "Меҳрибонлик уйи" тарбиячиси.

Мен ҳам онаман. Икки фарзандим бор. қизим Барнохон олий маълумотли ўқитувчи. Уларни оналик меҳри билан вояга етказдим. Турмуш ўртоғғим Турғғунбой Мамадалиев ҳам зиёли инсон. Оиламдан, бахтимдан нолимайман.

16 йилдан буён ишлаётган меҳнат жамоамга иккинчи уйим сифатида ўрганиб қолганман. Тарбияланувчиларимизнинг имконияти чекланган, ақли заиф, майиб-мажруҳ болалардир.

Лекин мақсадсиз бўлсалар-да, кўзларида яшашга умид бор. Шу боис, уларга фақат ширин сўз, яхши парвариш керак.

Аввал ётоқ гуруҳида энага эдим. Ҳозир тарбиячиман. 27 нафар болага қарайман.

Мен каби тарбиячи бўлган аёллар 9 нафармиз. Энага аёлларимиз эса кўпчилик. Бир сменанинг ўзида болаларга 33 нафар энага аёл қарайди. Ҳаммаси ҳам ўз гуруҳи тарбияланувчиларига жуда ўрганишган. Лекин ҳеч бир аёл ишни оғғир, дейишмайди.

Бундан кўринадики, аёлга катта қалб, меҳр берилган экан. Агар унинг меҳри, муҳаббати бўлмаса эди, бу каби жовдираган кўзларга ким ҳам кулиб боқарди?

Мен аввало, давлатимиз раҳнамолигидан мамнун бўламан. Чунки "Меҳрибонлик уйи"миз болаларига ҳудди ўз уйларидагидай шароитлар яратилган.

қолаверса, жамоада меҳри дарё, болажон хотин-қизлар борлигидан хурсандман. Мен ҳамкасбларимни, барча аёлларни байрам билан қутлайман.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2025 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди